Яхши сотилаётган хитойлик 3 та илғор, арзон ва ўрта нархли смартфон

Яхши сотилаётган хитойлик 3 та илғор, арзон ва ўрта нархли смартфон

Смартфон ишлаб чиқарувчилари бозордаги рақобатга дош бериш учун кафтдай металлга бўлар-бўлмас датчик, дастурлар ва овозли ёрдамчи тизимларни тиқиштириб ташлашмоқда. Бироқ, яхшилаб ўйлаб кўрсак, смартфон бош мақсади – алоқа қилиш. Алоқада бўлиш учун эса унда илғор камера ва узоққа етадиган аккумулятор бўлса кифоя. Биз қуйида айни пайтда бозорда яхши сотилаётган ҳамёнбоп ва ўрта нархли смартфон моделлари орасидан сиғимдор аккумулятор ва яхши камерага эга муносиб хитойлик смартфонлар тўғрисида маълумот берамиз.


Xiaomi Redmi Pro

Нимаси билан қизиқ: Бош камераси қўш объективли бўлган, аккумулятори сиғимдор смартфон.

Баҳоси қанча: ўртача 215 АҚШ доллари.

Redmi туркумига мансуб смартфонлар камерасига хос сифат у қадар ҳам юқори бўлмаса-да, Redmi Pro моделидаги смартфонлар қўш объективли – 13 МП + 5 МП бош камераси билан кўпчиликка маъқул келади. Sony IMX258 сурат сенсорига эга бу моделни тўлиқ камерафон дейиш мумкин.  

Ушбу моделда 4050 мА соат ток сиғимига эга ажралмас аккумулятордан фойдаланилган. Бир кунда 20-30 дақиқа суҳбат қурганда, 7 соат 3G/4G тармоғида почтага кўз югуртириш, Twitter, WhatsApp, Skype ва бошқа тармоқларда саёҳат қилганда, 6 соат Wi-Fi орқали алоқада қолганда, бир неча 10 та сурат олиб, бир соат мусифа тинглаган тақдирда, тўлиқ қувват бу смартфонга 15-17 соатга етади. Ёки смартфоннинг тўлиқ қуввати 7 соат тинимсиз алоқа қуриш имконини беради. 

Дисплей OLED-матрицали бўлгани боис, смартфонни тўлиқ қувватлаб, 12 соат FullHD видеоларни томоша қилиш мумкин.

Корпус материали: металл, шиша;

Операцион тизим: Android 6.0;

Алоқа тармоғи: 2G/3G/4G;

Экран: OLED, диагонали 5.5”, сиғими 1920x1080 – FullHD;

Платформа: MediaTek Helio X20;

Оператив хотира: 3 ГБ;

Доимий хотира: 32 ГБ;

Хотира картаси учун бўлмача: бор;

Бош камера: 13 МП + 5 МП;

Олд камера: 5 МП;

Интерфейс: Wi-Fi (a/b/g/n) 2 диапозонли, Bluetooth 4.1, USB Type C (USB 2.0) порти (қувватлаш ва маълумот алмашиш учун), 3.5 мм.ли аудио туйнук;

Навигация: GPS (A-GPS), Глонасс;

Қўшимча: бармоқ излари сканери, ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа датчиги;

Ўлчамлари: 151 x 76 x 8,15 мм;

Вазни: 174 грамм.

Камчилиги — тунги шароитдаги суратлар фойдаланувчини хурсанд қилмаслиги мумкин. Бу борада Honor 6X, ZTE Nubia Z17 mini ундан илғорроқ, бироқ нарх масаласида бу гаджетлар қиммат.

ASUS ZenFone 3 Zoom

Қайси жиҳати билан ўзига хос: 5000 мА соат ток сиғимили аккумулятори,  iPhone 7 Plus'га монанд қўш объективли бош камераси ва илғор селфи-камераси бор.

Нарх-навоси: 410 АҚШ долларидан бошлаб.

Камера — смартфон жиҳати ҳақида гап кетганида камида 2-муҳим омил. Биринчи навбатда барча учун ҳам процессор салоҳияти аҳамиятли. ZenFone Zoom смартфонлар туркуми орқали ASUS муҳандис-технологлари «зум-смартфон», яъни камерасида объектни яқинлаштирувчи оптик приборлари бўлган камерафонни яратишга уринишган ва буни уддалашган.

ZenFone 3 Zoom — AMOLED экран + 14 нанометрли процессор + сиғимдор аккумуляторга, шу билан бирга ўрта нархга эга смартфон.

Гарчи, гаджетдаги оптик яқинлаштириш 2,3x мартани ташкил қилса ҳам, дастурий таъминот орқали муайян объектни 12 мартага яқинлаштирса бўлади. Кундузги шароитда узоқдаги кўз илғамас ёзувларни ҳам камера орқали яқинлаштириб, ўқиш мумкин.

Ижодий, яъни сураткаш нуқтайи назаридан ёндашадиган бўлсак,  ZenFone 3 Zoom камераси яхши камералар қаторидан ўрин эгаллайди. Аниқроғи, камеранинг динамик диапазони ўртача. Шундай бўлса ҳам, ZenFone 3 Zoom аксарият смартфонлардан фарқли ўлароқ, қоронғуликдаги объектларни ҳам кўра олади.

Смартфоннинг бошқа жиҳатлари:

Корпус материали: Алюминий;

Операцион тизим: Android 6.0.1 + ZenUI;

Алоқа тармоғи: 2G/3G/LTE (800/1800/2600), 2 та SIM-картали;

Экран: OLED, диагонали 5.5”, сиғими 1920x1080 – FullHD;

Платформа: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625;

Оператив хотира: 4 ГБ;

Доимий хотира: 64 ГБ;

Қўшимча хотира картаси учун бўлмача: бор;

Бош камера: 2 та 12 мегапикселли сенсор;

Олд камера: 13 МП;

Интерфейс: Wi-Fi (a/b/g/n) 2 диапозонли, Bluetooth 4.1, USB Type C (USB 2.0) порти (қувватлаш ва маълумот алмашиш учун), 3.5 мм.ли аудио туйнук;

Навигация: GPS (A-GPS), Глонасс;

Қўшимча: бармоқ излари сканери, ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа датчиги;

Ўлчамлари: 154.3 х 77 х 8 мм;

Вазни: 170 грамм.

Samsung Galaxy A5 2017 айни пайтда смартфон бозорида ASUS ZenFone 3 Zoom'нинг асосий рақиби. Узоққа  етадиган "қувват тоши", ёрқин ва тежамкор AMOLED-дисплей, сифатли овоз ҳамда яхши камерафон каби энг яхши жиҳатларга эга бошқа смартфон топиш қийин.

 

Moto Z Play

Ўзига хос жиҳатлари: қувватга чидамли, илғор Android тизимларига эга ҳамда олд камераси фоточақноқли. Нисбатан арзон. Ўта юпқа корпус – 7 миллиметр!

Нарх-навоси: 310 АҚШ долларидан бошлаб.

Lenovo компанияси ҳам жаҳоннинг нуфузли электроника ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланди. Ҳарқалай компания сифатли маҳсулотлари билан ўз обрўйини мустаҳкамлашдан манфаатдор. У Motorola'ни сотиб олгач, Moto савдо белгиси остида ҳамёнбоп смартфон моделларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бренднинг "Z Play" туркуми қисқа фурсат ичида оммалашди.

Смартфонларнинг аксарияти "на гўшт, на балиқ" тамойили асосида ишлаб чиқарилмоқда. Moto Z кўринишидан ҳашамдор ва iPhone 7 Plus каби юпқа корпусли. Motorola унга 3500 мА соат ток сиғимига эга батарея ўрнатган.

5,5 дюймли FullHD дисплей, тежамкор бўлган AMOLED-матрицада ишлайди. Гаджетга ўрта даражали ва яхши ишлайдиган Snapdragon 625 процессори ўрнатилган.

Камера сифати яхши. Имкониятларига кўра, ASUS ZenFone 3 ёки Meizu MX6 билан бир хил. Ундаги фокуслаш тизими тезкор ишлайди.

Moto Z Play учун электр сиғими 3510 мА соат бўлган аккумулятор тайёрланган. Аввалги йилги "X Play" билан солиштирганда, буниси  120 мА соатга "озган". 

Moto Z Play тўлиқ қувват билан ўртача фойдаланганда 2 кун ишлаб беради. Тинмай почтани текшириш, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда "саёҳат" қилиш, веб-серфинг, мусиқа тинглаш ҳамда бошқа ишларни амалга оширганда, смартфон тўлиқ қувват билан 5 соат ишлайди. Бу яхши натижа.

"Z Play" туркуми ўз номи билан медиа маҳсулотларни кўриш, тинглаш учун айни муддао.

Смартфоннинг бошқа жиҳатлари:

Корпус материали: Алюминий;

Операцион тизим: Android 6.0 Marshmallow;

Алоқа тармоғи: 4G , 3G, Wi-Fi (IEEE 802.11 b/g/n/ac), Bluetooth 4.1, GPS, ГЛОНАСС, NFC;

Экран: 5,5”, 1920x1080, AMOLED, 403 ppi;

Платформа: 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 625;

Оператив хотира: 3 ГБ;

Доимий хотира: 32 ГБ;

Қўшимча хотира картаси учун бўлмача: бор;

Бош камера: 16 мегапикселли сенсор;

Олд камера: 5 МП;

Навигация: GPS (A-GPS), Глонасс;

Қўшимча: бармоқ излари сканери, ёруғлик датчиги, оралиқ-масофа датчиги;

Ўлчамлари: 156,4x76,4x7 мм;

Вазни: 165 грамм.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!