Яхши янгилик: Galaxy Note 20'ларга ўрнатиладиган Exynos чипи SD865+ дан самаралироқ бўлади!

Яхши янгилик: Galaxy Note 20'ларга ўрнатиладиган Exynos чипи SD865+ дан самаралироқ бўлади!

Samsung Galaxy Note 20 оиласи ҳақида ҳозиргача тарқатилган маълумотлар қурилмаларнинг Snapdragon 865+ чипида ишлайдиган вариантига доир эди. Энди эса флагманларнинг Exynos SoC'да ишлайдиган вариантлари ҳақида хушхабар тарқалди.

Таъкидланишича, Samsung ўзи ишлаб чиқарадиган Exynos чипларини анча такомиллаштириб, иссиқлик назорати, қувват самарадорлиги ва процессорнинг умумий ишлаш кучини оширган. Корейс техногиганти маркетинг жараёнида Exynos 990+ га киритган ўзгаришлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Хотиржам бўлаверинг: Galaxy Note 20 фаблетлари ва Galaxy Buds Live кутилганидан арзонроқ экан!