Йигирмата сайтга бепул кириш муддати нақ 30 июнгача узайтирилди!

  •   DiMaX
  •  2461
  •  30.05.2020 10:15

Йигирмата сайтга бепул кириш муддати нақ 30 июнгача узайтирилди!

Коронавирус сабабли карантин пайтида уяли алоқа операторлари бир қатор сайтларга киришни бепул қилишган, кейинчалик бундай ресурслар рўйхати яна тўлдирилган. Таълимий интернет-ресурларга нархланмайдиган кириш муддати Ucell абонентлари учун энди 30 июнгача узайтирилмоқда!

ЎҚИНГ: Мегабайтларингиз энди куйиб кетмайди – Ucell уларни қайтариб беради!

Компания хабарига кўра, қуйидаги интернет-ресурсларга нархланмайдиган кириш 2020 йилнинг 30 июнигача (шу кун ҳам) узайтирилган:

  1. dtm.uz
  2. 5fan.dtm.uz
  3. onlinetest.dtm.uz
  4. nsfla.dtm.uz
  5. online.inha.uz
  6. xanakademiyasi.uz
  7. online-maktab.uz
  8. maktab.uzedu.uz
  9. talim.uzedu.uz
  10. utube.uz
  11. itschool.uz
  12. coronavirus.uz
  13. maktab.piima.uz
  14. ziyonet.uz
  15. tube.edu.uz
  16. dist.edu.uz
  17. mt.edu.uz
  18. pf.bimm.uz
  19. lib.bimm.uz
  20. mt.bimm.uz

Демак, уйдан чиқмаган ҳолда таълим олиш учун ушбу ресурслардан бепул фойдаланишни давом эттириш мумкин!

ЭСЛАТМА: Юқоридаги сайтларга кирганда телефонингиздаги заводдан ўрнатилган браузер орқали кириш тавсия этилади. Кейинчалик ўзингиз ўрнатган бошқа браузерлар, масалан Opera Mini орқали сайтга кирсангиз, мегабайт нархланади, яъни – бу ресурсларга кирганингиз учун пул ҳисобланади (ёки трафик лимитингиздан сарфланади). Шунингдек, сайтларга кираётганда VPN ишлатманг – бунда ҳам бепул бўлмайди.

ЎҚИНГ: Ucell абонентлари учун «Al-Chiroq» акцияси: iPhone 11 Pro ютиб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!