Йил охиригача интернет тезлиги қанчага ошади? Йўл харитасини томоша қилинг!

  •   DiMaX
  •  3605
  •  22.05.2018 11:56

Йил охиригача интернет тезлиги қанчага ошади? Йўл харитасини томоша қилинг!

Мамлакатимизда интернет тезлигини ошириш бўйича амалий ишлар қилинаётир. «Ўзбектелеком» акционерлик компаниясининг расмий сайтига мазкур жараённинг боришини кўрсатувчи «Йўл харитаси» жойланган.

ЎҚИНГ: "Ўзбектелеком": йил охирига бориб интернет ўн баравар тез ишлайдиган бўлади

Ушбу «Йўл харитаси» http://change.uztelecom.uz/ манзилида жойлашган бўлиб, унда жорий йилда мазкур жараённинг бориши босқичлари акс эттирилган. Шунингдек, шу кунларда унга яна битта янгилик ҳам киритилди. Яъни, энди ушбу ишларнинг тугалланишигача қанча вақт қолгани ҳам тескари ҳисоблагич тарзида акс эттириб турилади.

Хулласи калом, «Ўзбектелеком» 7 ойдан кейин кескин ўзгаришни ваъда қилаётир. Жумладан, мамлакатимизда интернет тезлиги нақ 10 баравар ошиб, хизмат кўрсатиш сифати ҳам жаҳон андозалари даражасида бўлиши кутилмоқда.

Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: «Uzmobile» марказга айлантирилди ва раҳбари ўзгарди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!