Йил сўнгида ёки келаси йил бошида чиқадиган Xiaomi Mi 12 илк суратларда!

  •   DiMaX
  •  537
  •  11.06.2021 17:31

Йил сўнгида ёки келаси йил бошида чиқадиган Xiaomi Mi 12 илк суратларда!

Xiaomi корпорацияси Mi 11 туркумида бир қатор смартфонлар тақдим этиб улгурди ва аллақачон навбатдаги – Xiaomi Mi 12 флагманини тайёрлаётганига шубҳа йўқ. «Хитойча Apple» уни жорий йилнинг охирида ёки 2022 йилнинг бошида намойиш этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, июнь)

Хитойдаги манбалар сизиб чиққан маълумотлар асосида ушбу смартфоннинг биринчи концептуал суратларини тайёрлашди. Мазкур қурилма Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Ultra флагманларини эслатади, лекин орқа панелида қўшимча экрани йўқ. Xiaomi Mi 12 бош камера блоги тўртта оптик сенсорни ҳамда қўшалоқ LED-чақноқни ўз ичига олган.

Смартфоннинг олд панелида ёнлари қайрилган дисплейни кўрамиз (Xiaomi уни «гиперболоид» дисплей, деб атаган). Селфи-камера бу моделда экраннинг остига яширилган бўлиши керак.

Xiaomi Mi 12 дисплейи LTPO технологияси бўйича ишланган бўлиб, адаптив (мослашувчан) кадр янгиланиш частотасига эга бўлади, дейишмоқда. Ҳозирги флагманлардан фарқли равишда, унда частотани 1 герцдан то 120 герцгача, 1 герцгача аниқликда (масалан – 119 герцлик қилиб) созлаш имкони бўлади. Худди шундай экран iPhone 13 Pro ҳамда iPhone 13 Pro Max моделларида ҳам қўлланиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: AliExpress: Россияликлар энг кўп олаётган ўнта смартфоннинг дастлабки бештаси битта компанияга тегишли

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!