Йилнинг энг кутилаётган камерофони Geekbench’да тест топширди

  •   DiMaX
  •  672
  •  20.02.2021 11:04

Йилнинг энг кутилаётган камерофони Geekbench’да тест топширди

Аввалроқ биз йилнинг энг зўр камерофони бўлиши айтилаётган Find X3 Pro хусусиятлари ва илк «жонли» расмларини эълон қилган эдик. Таъкидлаш керакки, бу флагман 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони рўйхатига ҳам кирган. Унинг стандарт версиядаги шериги эса...

ЎҚИНГ: OPPO Find X3 аллақачон Antutu тестидан ўтди: унинг Find X3 Pro’дан асосий фарқи нимада?

OPPO куни кеча Find X3 Pro моделини Geekbench сервисида текшириб кўргани маълум бўлди. Бенчмарк маълумотлар базасида қолган қайдлар ушбу камерофоннинг асосий техник хусусиятларини фош этди.

Демак, ушбу флагман Snapdragon 888 процессори базасида тайёрланган ҳамда 12 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Шунинг эвазига Find X3 Pro якка ядроли имтиҳонда 952 балл, кўп ядроли тестда эса 3154 балл тўплаган. Бироқ процессорнинг максимал такт частотаси 1,8 ГГц.ни ташкил этади.

OPPO ушбу маҳсулотини 6,67 дюймлик ўлчамдаги, кадр янгиланиш частотаси 120 герцга етувчи QHD+ дисплей билан таъминламоқда. Унинг худди микроскоп каби ишлай олувчи бош камерасида 50 мегапикселлик Sony IMX766 датчигидан иккитаси қўлланади. Find X3 Pro аккумулятори 4500 мА/соатлик бўлиб, 65 ваттлик технология асосида тезкор қувват олади.

Эслатиб ўтамиз, биз 2021 йилнинг биринчи ойида AnTuTu бенчмаркида текшириб кўрилган энг қудратли ўнта смартфон рейтингини чиқарган эдик. Лекин OPPO компанияси ҳали расман намойиш этмаган Find X3 Pro флагмани буларнинг барчасидан ҳам ошиқ натижа кўрсатган.

OPPO янги смартфонлар сериясини март ойида тақдим этиши ҳамда унга Find X3, Find X3 Pro, Find X3 Neo ва Find X3 Lite моделлари киришини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Хитойлик камерофон iPhone 12 Pro Max’ни маҳв этиб, DxOMark рейтингида кучли бешликка кирди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!