Йилнинг энг яхши “high-tech” автомобиллари – Топ-10

Йилнинг энг яхши “high-tech” автомобиллари – Топ-10

Бугун жаҳон автомобил саноатида машина ва юқори технологияларни омихталаштиришга алоҳида диққат қилинмоқда. Гибрид ва электр автомобиллар савдоси тобора юқорилаб бормоқда. Бугун харид чоғида автомобилнинг қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратиш лозим.

 Ахборот-кўнгилочар интерфейс 

Ҳозирча бундай интерфейс учун бирор стандарт ишлаб чиқилмаган. Шу боис ҳам, бу жиҳатга эга машинани танлаш осон эмас. Аудио кетма-кетликни бошқариш, навигация, махсус иловалардан фойдаланиш функцияларга бой ва ҳайдовчи учун ҳар қандай шароитда фойдаланишга қулай бўлиши бу стандартнинг бош мезонлари бўлиши шарт. Бу борада ҳозирча Toyota Entune ҳамда Volvo Sensus Connect каби тизимлар ҳайдовчилар орасида маълум ва машҳур. 

Алоқа қилиш ва иловалар

Қулай навигация тизими, йўлдаги тирбандликлардан хабардор қилувчи тизимлар, харита-қидирув иловалари ва ҳайдовчи учун йўлда зарур бошқа маълумот-ахборот хизматлари, ҳайдовчини юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан бохабар қилиш тизимларини ишлаб чиқариш автомобилсозларнинг диққат марказида турибди.

Бу борада Mercedes-Benz mbrace2, Chevy MyLink, Apple CarPlay ва Android Auto тизимларининг илғор жиҳатларини қайд этиш мумкин.

Аудио

Мусиқийлик автомобил харидорининг муҳим талабларидан бири. AM ва FM (HD сифатда), сунъий йўлдош тизими орқали радио тинглаш, CD ва DVD, USB орқали ва бошқа портлар орқали овозни тинглаш, SD-карталарнинг мавжудлиги, Bang & Olufsen каби профессионал аудио тизимларнинг мавжудлиги юқори имкониятли машиналарга қўйиладиган бош талаб.

Навигация

Машиналардаги "ақлли" харита тизими орқали манзилга етиб олиш кўпчилик учун янгилик эмас. Бу борада Audi'нинг Google Earth хизматига уланган MMI тизими анча илғор. Бу тизим ҳатто машинани бирор жойга жойлаштириш чоғида ҳам маълумотларни тақдим қилади.

Bluetooth

Blueooth мобил гаджетлар орқали мусиқани симсиз таратиш учун айни муддао. Бу модул ёрдамида смартфон ва машинадаги иловаларни ҳам боғлаш мумкин.

Гибрид машиналар 

Бу автомобиллар фақатгина бензин ёки газ таъминотига қараб қолмайди. Уларда электрдан қувват оладиган мотор ҳам бўлади. Бу борада Nissan Leaf ва Tesla машиналари эътиборга лойиқ.

Хавфсизлик 

Замонавий машиналарда ҳайдовчига ёрдам берадиган хавфсизлик тизимлари бўлади. Камера ва сенсорлар машинани хавфсиз бошқаришга ёрдам беради.

Қуйида ана шу жиҳатларга эга, айни пайтда энг илғор юқори технологияли автомобиллар ҳақидаги маълумотни тақдим қиламиз.

 

2015 Tesla Model S P85D электромобили

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $133320.00.

Ўзига хослиги: 2015 йилги Tesla Model S автомобили электрда юриши, технологик функцияларга бойлиги билан диққатга сазовор. P85D модели эса ҳашам ва самарадорлик бўйича рақибларини ортда қолдиради.

2017 Chevy Volt Premier 

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $39950.00.

Ўзига хослиги: 2017 йилга тегишли Chevy Volt автомобили самарали қувват сарфлаш тизими, йўловчилар хавфсизлиги таъминоит юқори даражадалиги, қизиқ ва кўнгилочар жиҳатларга бойлиги, гибрид-автомобиллиги билан эътиборга лойиқ.

017 Ford Fusion Hybrid 

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $38290.00.

Ўзига хослиги: Жозибадор дизайни ва салоҳиятли ишлаш тизими билан кўнгилдагидек машина. 2017 йилги Ford Fusion Hybrid йилнинг энг яхши сотилаётган автомобилларидан.

Toyota Avalon Hybrid Limited 

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $34639.00

Ўзига хослиги: Агар сиз ёқилғи сарфлашда тежамкор гибрид, кенг салонли ва ҳашамдор, самарадор тизимга эга машина излаб юрган бўлсангиз, чекланган нусхада чиқарилган Toyota Avalon Hybrid Limited айнан сиз учун.

2016 Toyota Prius Four Touring Review

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $33242.00.

Ўзига хослиги: 2016 йилга тааллуқли, янги дизайнда ишлаб чиқарилган Toyota Prius Four Touring машинаси "бағрикенг". Шунингдек, унинг юкхонаси ҳам сиғимдор. У айни пайтда бензинни тежайдиган энг яхши гибрид автомобиллардан бири.

2017 Kia Optima Hybrid EX

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $37235.00.

Ўзига хослиги: 2017 Kia Optima Hybrid'нинг ташқи кўриниши ниҳоятда жозибадор ва салобатли. Автомобилга ўтиришингиз билан уни яратиш жараёнида сифатли хомашёлардан фойдаланилгани шундоқ сезилади.

 

2017 Kia Optima Plug-in Hybrid 

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $41750.00.

Ўзига хослиги: Ўртача ўлчамли 2017 Kia Optima Plug-In автомобили ихчам ва қулай. Гибрид автомобил сифатида кўпчилик орасида танилган.

2017 Acura MDX Sport Hybrid                                            

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $58975.00.

Ўзига хослиги: Honda компаниясининг бўлинмаси бўлган Acura бренди қимматбаҳо автомобиллари билан ном қозонган. Acura MDX Sport гибриди кўринишиданоқ барчани ўзига мафтун қилади.

2017 Nissan Leaf SL

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $39425.00

Ўзига хослиги: Nissan Leaf 107 та от кучига эга ва 24 кВт соат батарея билан таъминланган 80 киловаттли моторга эга. Унинг аэродинамик дизайни ва светодиодли фаралари келажакка хос технология.

2017 Toyota Mirai Review

Ишлаб чиқарувчи томонидан чакана савдода сотиш тавсия қилинган нарх: $58395.00.

Ўзига хослиги: Бу сотиб олиш мумкин бўлган водородда ҳаракатланадиган ягона машина. Toyota Mirai'нинг электромобиллардан устун жиҳатлари бор. Унинг аккумуляторини тезкор қувватлаш мумкин.