Йилнинг энг зўр селфифони сотувга чиқди: чегирма ва муддатли тўлов

  •   DiMaX
  •  2593
  •  12.12.2019 09:51

Йилнинг энг зўр селфифони сотувга чиқди: чегирма ва муддатли тўлов

Huawei шу йилнинг 5 декабрь куни Nova 6 ҳамда Nova 6 5G русумли янги смартфонларини намойиш этганди. DxOMark эса ҳатто расмий тақдимотидан ҳам аввал булардан иккинчисининг селфи-камерасини текширувдан ўтказиб, энг зўр селфифон, дея эълон қилганди.

ЎҚИНГ: Энг зўр iPhone ҳам DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлди!

Ушбу икки модел учун ҳам шу кунгача олдиндан буюртма очилган бўлса, бугун – 12 декабрдан улар Хитойда эркин савдога қўйилди. Бунинг устига, смартфонларни 12 ойлик муддатли тўловга олиш мумкин; ҳақини биратўла тўлаб олувчиларга эса 7 долларлик чегирма қилиняпти.

Нархларига келадиган бўлсак, Nova 6 фақат бир хил – 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирали конфигурацияда чиқариляпти ва 455 долларга нархланган. Nova 6 5G эса икки версияда сотиляпти: 8/128 гигабайтлиги 540 доллар, 8/256 гигабайтлиги эса 600 доллардан.

Ҳар иккала смартфон ҳам Kirin 990 процессори, 4000 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланган. Дисплейга ўйилган олд камера қўшалоқ – 32 ва 8 мегапикселлик, бош камера эса 40, 8 ва 8 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олган.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг зўр камерофонлари: DxOMark рейтинги чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!