Йилнинг энг зўр юк машинаси унвони соҳиби маълум бўлди

  •   Saroy
  •  801
  •  20.09.2018 16:17

Йилнинг энг зўр юк машинаси унвони соҳиби маълум бўлди

Бу йил юк автотранспорти сегментида энг зўр оғир юк ташувчи бренд сифатида Ford F-Max тан олинди. Бу ҳақда бугун кечқурун Германиянинг Ганновер шаҳрида бўлиб ўтаётган тижорат автотранспортлар кўргазмасида (IAA) расман эълон қилинади.

Ford юк ташигичининг ғалабаси шу жиҳати билан қизиқки, мазкур бренд Европадаги юк ташиш транспортларини ишлаб чиқарадиган компанияларнинг “катта еттилик” (Mercedes-Benz, MAN, DAF, Iveco, Scania, Volvo ва Renault) гуруҳига кирмайди.

F-Max оғир юк автотранспорти  турбодизел двигатели билан жиҳозланган. Унинг сиғими 12,7 литр,  қуввати 500  от кучига тенг (2500 Н∙м). Мотори автоматик 12-босқичли узатма коробка ZF TraXon билан ишлайди.

ЎҚИНГ:T/Log: дунёдаги илк ёғоч ташийдиган кабинасиз электр юк машинаси

Яна шуниси маълумки, Ford юк ташигичлари Туркияда йиғилади ва кутилишича, ишлаб чиқарувчи автомобилнинг турли вариантларини таклиф этади. Янги машинанинг нархи ҳозирча айтилмаяпти, аммо, шуниси аёнки, унинг нархи рақобатчилар нархига тенг бўлади ёки бироз озроқ бўлиши мумкин.

«Йил юк ташигичи” мукофоти ҳар йили европалик автомобилсозлик соҳасини ёритиб келадиган журналистлар гуруҳи томонидан охирги 12 ой давомида ишлаб чиқарилиши бошланган автомобил маркаларига берилади.  Ўтган йили ушбу бош мукофот  DAF XF/CF маркасига берилган эди. Ford компанияси эса ушбу совринни охирги марта 1982 йилда Cargo модели учун олганди.

ЎҚИНГ:Ford, BMW ва Peugeot-Citroen автомобиллари бир бирини йўл транспорт ҳодисалари ва пиёдалар ҳақида хабардор қилади

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!