Йилнинг "Виртуал Фотографи" ғолиби аниқланди
Ҳар йилнинг апрел ойида Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказиладиган гейминг фестивали бу йил 1-10 апрел кунлари бўлиб ўтди. Тадбир давомида Nvidia билан ҳамкорликда виртуал ўйин ичидаги фотография танлови ҳам ўтказилди ва унда Жое Мензиес томонидан Red Dead Redemption 2 ўйинида олинган скриншот ғолиб деб топилди.

Суратда Red Dead Redemption 2 ўйини қаҳрамони Артур Морганнинг қуёш ботаётган саҳро манзарасида от устида ўтирганини кўриш мумкин. Ғолиб учун Nvidia'нинг GeForce RTX 3080 Ti видеокартаси ўрнатилган, 5250 доллар нархдаги Studio ноутбуки берилган. Шунингдек, қуйида бошқа виртуал фотографлар томонидан турли хил ўйинларда олинган скриншотларни кўришингиз мумкин.






Шу ва бошқа бир нечта суратларнинг оригинал нусхаларини бу ердан топишингиз мумкин.