Йирик партияда қалбаки Xiaomi смартфонларини сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди!

  •   DiMaX
  •  758
  •  11.11.2020 10:40

Йирик партияда қалбаки Xiaomi смартфонларини сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди!

Weibo ижтимоий тармоғидаги Xiaomi Brand Safety расмий саҳифасида кеча – 10 ноябрь куни огоҳлантирув эълони чиқарилди. Унда маълум қилинишича, йирик миқдорда сохта Xiaomi смартфонлари сотилаётгани аниқланган.

ЎҚИНГ: Ишонмайсиз, лекин бу iPhone’нинг яп-янгисини атиги 25 доллардан сотишяпти!

Расмий хабарга кўра, электрон савдо платформасини текширув жараёнида Xiaomi мутахассислари қизиқ ҳолатга дуч келишган. Компаниянинг турли телефонлари айрим дўконларда ҳатто ўзининг таннархидан ҳам арзонроққа таклиф этилаётган экан! Текширув мақсадида ўша смартфонлардан харид қилиб, ўрганиб кўрган Xiaomi ҳуқуқларни ҳимоя қилиш гуруҳи уларнинг сохта эканлигига амин бўлгач, бу ҳақда тегишли ҳукумат идораларига хабар берган.

Шэньчжэнь шаҳрида жойлашган дўкон омборида тинтув ўтказилганида эса турли русумлардаги қалбаки Xiaomi телефонларининг сайт орқали сотувга чиқаришга тайёрлаб қўйилган улкан партияси аниқланган.

Тергов жарёнида жиноий гуруҳнинг етакчиси ўзининг электрон савдо дўконлари чиндан ҳам ушбу компанияники, дея сохта смартфонлар сотиб келаётганини тан олган. Қалбаки маҳсулотлар мусодара этилган, энди гуруҳ аъзолари тегишли тартибда жавобгарликка тортилади.

Xiaomi эса, оригинал маҳсулот сотиб олиш учун харидни компаниянинг расмий сотув нуқталарида ёки ҳамкорларининг (Xiaomi Mall, Xiaomi Youpin ва Xiaomi Home, JD.com, Suning, Tmall ва ҳоказо) дўконларида амалга оширишни тавсия этмоқда.

ЎҚИНГ: Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!