Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

  •   DiMaX
  •  3368
  •  16.09.2019 09:04

Йирик смартфон бозорида Samsung аллақачон учинчи ўринда. Ундан зўрлари кимлар?

Ҳиндистон смартфон бозори йириклиги бўйича иккинчи ўринда туради, шу боис ишлаб чиқарувчилар имкон қадар ушбу мамлакат эҳтиёжларига мос қурилмаларни кўп чиқариш ва сотишга ҳаракат қилишади. Samsung ҳам кейинги йилларда янгиланган Galaxy A ҳамда арзон Galaxy M туркуми вакилларини айнан «филлар ўлкаси»да тақдим этиб келаётгани бежиз эмас.

ЎҚИНГ: Galaxy M10s'нинг фойдаланувчи қўлланмаси пайдо бўлди

Шунга қарамай, жорий йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, жанубий кореялик техногигант Ҳиндистон смартфон бозорида атиги учинчи ўриннигина эгаллаб турибди. Яққол етакчилик Xiaomi’га тегишли бўлиб, ғолиблик шоҳсупасини у ҳали-вери бировга берадиган эмас. Атиги бир ярим йил аввал асос солинган Realme брендига эса қойил қолмай илож йўқ – Samsung’дан ўзиб, иккинчи ўринга чиқиб олган!

Мана, Counterpoint таҳлил компанияси тадқиқотларига кўра, иккинчи чорак Ҳиндистондаги смартфонлар онлайн бозорида турли брендларнинг ўрни ва улуши қуйидагича:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, кучли бешликдаги Realme, Samsung, Asus ва Huawei каби брендлар Xiaomi’дан йирик фарқ билан ортда қолишган.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (ўттиз еттинчи ҳафта)

Шунингдек, таҳлилчилар Ҳиндистон бозорида энг харидоргир бўлган смартфон моделларини ҳам келтириб ўтишган. Унга кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида энг бозори чаққон қурилмалар бешталигига фақатгина Xiaomi ҳамда Realme вакиллари кирган:

Кўриб турибсизки, ҳиндистонликлар Xiaomi Note 7 Pro, Redmi 6A (сотиб олиш), Realme C2, Realme 3 ҳамда Redmi Note 7 (харид қилиш) смартфонларини энг кўп олаётган эканлар.

Эслатиб ўтамиз: Terashop.uz интернет дўконимизда турли русумлардаги Xiaomi телефонларини 610 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш, Samsung’нинг ҳар хил моделларини эса 705 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi 9 Lite тақдимотига таклиф этяпти, лекин у кутилганидан анча қиммат!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.