Ё чикка, ё пукка: ҳар бир iPhone тақдимоти Apple акцияларига қандай таъсир кўрсатган?

  •   DiMaX
  •  395
  •  14.09.2018 10:18

Ё чикка, ё пукка: ҳар бир iPhone тақдимоти Apple акцияларига қандай таъсир кўрсатган?

Куни кеча Apple ўзининг iPhone XS, ХS Max ва iPhone Хr смартфонларини ҳамда янги Apple Watch соати тақдим қилганди. Аммо бу тадбир корпорациянинг молиявий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатмади, балки аксинча...

ЎҚИНГ: Янги iPhone’лар тақдимотидан кейин Apple акциялари нархи тушиб кетди

Умуман олганда, купертинолик корпорациянинг йиллик тақдимот тадбирларидан сўнг акциялари нархларида кўтарилиш ҳам, пастлаш ҳам кузатилиб келган. 2018 йилги ўзгариш деярли бир ярим фоизни ташкил этади ва бу унчалик ҳам ёмон ҳолат эмас. Бундан баттари ҳам бўлган – iPhone 4 намойишидан кейин Apple акциялари деярли тўрт фоизга арзонлаб кетганди.

Аммо ўзгаришлар ҳамишаям салбий эмас, ҳатто ижобий ўзгаришларнинг умумий салмоғи каттароқ ҳам. Биринчи айфон тақдимотидан сўнг «олмали» корпорация акциялари нақ 13,94 фоизга «сакраб» кетганди. Шунингдек, iPhone 5S/5C ҳамда iPhone 7 моделларини ҳам бозор яхши кутиб олган – буларда Apple акцияларининг нархлари 6 фоиздан ошиққа ошган.

ЎҚИНГ: Энг оммалашган iPhone’лар эълон қилинди. iPhone X кучли учликка ҳам кира олмади!

Хуллас, ўтган 12 йилги тақдимотлардан сўнг купертинолик корпорация акциялари нархларида тенг сонда – олти мартадан юксалиш ва пасайиш юз берган. Қуйида шуларни жадвал ҳолида эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз:

Apple акцияларининг нархлари қандай ўзгаришидан қатъи назар, интернет-дўконимизда ушбу корпорациянинг смартфонларини қулай нархларда, кафолати билан онлайн харид қилиш имкони мавжуд. Бунда юртимизнинг исталган жойидан туриб буюртма бера олишингиз, тўловни ўзингизга маъқул усулда амалга оширишингиз, ҳатто товар қўлингизга текканидан сўнг ҳам тўлашингиз мумкинлиги сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’даги барча iPhone’лар нархлари – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади! (2018 йил 10 сентябрь)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.