Йўли бор: Android’да ишлайдиган смартфонларни масофадан туриб бузиш мумкин

  •   Saroy
  •  1178
  •  22.10.2018 17:34

Йўли бор:  Android’да ишлайдиган смартфонларни  масофадан туриб бузиш мумкин

Checkmarx таҳлил компанияси экспертлари Люксембургда бўлиб ўтган  Hack. lu конференциясида Android-гаджетларни масофадан туриб бузадиган техника ҳақида маълумот беришди.

Бунинг учун нишонга олинган жабрланувчининг телефонида NFC ёрдамида фойдаланувчининг шахсий маълумотини жиноятчига узатадиган вирусли дастур ўрнатилган бўлиши лозим.

ЎҚИНГ:Бегона тўлқинлар маълумот узатиш сифатини бузадими?

NFC-технология файллар билан алмашишни, тўловларни амалга оширишни ва бошқа баъзи бир ҳаракатларни бажаришга имкон беради. Шу билан бирга қурилмалар бир биридан энг узоғи  ўн сантиметрча масофада бўлиши лозим. NFCdrip’нинг янгича усулдаги ҳужуми  бир неча метрлик масофада маълумотларни ўғирлаш имконини беради.

Дастурчиларнинг фикрича, ушбу усулдан ноутбукларни бузиб киришда ҳам фойдаланса бўлади. Қолаверса, улар ҳатто 60 метр узоқликдан ҳам маълумот ўғирлаш имконияти мавжуд, демоқдалар.

ЎҚИНГ:Ноутбукларда Wi-Fi нуқта ҳосил қилган ҳолда ўзаро маълумот алмашиш

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!