«Йўлни бўшат, Tesla!» – илк «қуёш» автомобили ишлаб чиқилди

  •   DiMaX
  •  1346
  •  03.04.2021 16:52

«Йўлни бўшат, Tesla!» – илк «қуёш» автомобили ишлаб чиқилди

Америкалик Humble Motors стартапи 2020 йилда ташкил топган бўлиб, дунёдаги биринчи қуёш энергияси билан ишлайдиган йўлтанламас автомобилини яратди. Бу хусусда UZZOOM нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин

Машинанинг томидаги қуёш панелларининг майдони 7,5 квадрат метрни ташкил этади, бу эса тармоқ бўлмаганда ҳам автомобилнинг тўлиқ қувватланишини таъминлайди.

Автомобиль қуёш энергияси орқали кунига 10 км масофани босиб ўтишга қодир. Автоуловнинг оғирлиги 1814 килограммни ташкил этади.

Қуёш энергияли автомобил 100 км/соатлик тезликка жуда тез – Tesla Model S Plaid электромобилидан 1,99 сонияга тезроқ етади. Эслатиб ўтамиз, Илон Маск компанияси аввалроқ унинг рекордини видеода кўрсатган эди.

ЎҚИНГ: Атиги 4 сонияда тезлиги 100 км/соатга етувчи BMW i4 электромобили намойиш қилинди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!