Йўлни кесиб ўтаётганда телефондан фойдаланиш жаримага сабаб бўладими?

Йўлни кесиб ўтаётганда телефондан фойдаланиш жаримага сабаб бўладими?

Баъзан смартфонларга шундай "шўнғиб" кетамизки, ҳатто катта йўлни кесиб ўтаётганда ҳам улардан фойдаланамиз. Бироқ, бу тўғри эмас ва йўл ҳаракати қоидасига зид бўлиб, бу ҳақда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138 моддасида шундай дейилади:

Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Албатта, бир томондаги машиналар пиёдаларни ўтказиб юбориш учун "зебра" олдида тўхтаб туришади, лекин бошқа томондан машина бурилиб келади. Гарчи улар ҳам аввал пиёдаларни ўтказиб юбориши керак бўлсада ҳайдовчи ёки сизнинг бир неча сониялик эътиборсизлигингиз ёмон оқибатларни келтириб чиқариши аниқ.

ЎҚИНГ: Смартфонсиз яшаш қўрқуви ёхуд номофобия ҳақида

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!