«Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

  •   DiMaX
  •  12613
  •  22.01.2019 17:23

«Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Xiaomi компанияси яқиндагина Redmi туркумини мустақил бренд сифатида ажратиб, унинг илк вакилини тақдим этганди. Ҳамёнбоп бўлса-да, 48 мегапикселлик камераси, шунингдек, экрани ва корпусининг мустаҳкамлиги боис Redmi Note 7 жуда тез оммалашди.

ЎҚИНГ: 150 долларлик Redmi Note 7 қайси рейтингда 1800 долларлик Galaxy Fold буклама смартфонидан устун келди?

Турли видеоларда ушбу смартфонни йигитлар полга ташлаб тепкилаб, қиз нозик пошнасида эзғилаб, дўмбоқ йигит устига сакраб ўтириб ва яна экрани билан ёнғоқ чақиб, дисплейи устида турли маҳсулотларни ошпичоқда чопиб ҳатто сув тубида ҳам ишлатиб ҳам кўрсатишган. Шунингдек, Redmi Note 7’нинг ичини очиб, қисмларга ажратиб кўрсатилган, яна мустаҳкамлиги металл зўлдир ва дрель остида, калит тўла қути ичида синалган видеоларини ҳам чиқарганмиз.

Кейинги пайтларда мухлисларимиз Terabayt.uz сайтимизга ҳамда Tearshop.uz интернет-дўконимизга мурожаат этиб, Redmi Note 7 модели ўзимизда савдода бор-йўқлиги ҳақида саволлар беришмоқда. Шуни инобатга олиб, биз умумий жавоб тарзида ушбу мақолани тайёрладик.

Аввало, Redmi Note 7 ҳали яқиндагина тақдим этилиб, Хитойнинг ўзида 15 январдан сотувга чиқарилган. Ўша ернинг ўзидаёқ талаш бўлаётганини ҳисобга олсак, яқин орада бошқа мамлакатлар бозорига чиқишини кутмай қўяқолганимиз маъқул.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Саккиз ярим дақиқада сотиб тугатилган Redmi Note 7 ичини очиб, қисмларга ажратиб кўрамиз!

Қолаверса, унинг нархи 150 доллардан бошланади, деганда, унга ишлаб чиқарувчининг ўзи белгилаган нарх назарда тутилган. Ҳозирча ҳаттоки Хитойнинг ўзида ҳам уни бу нархга сотиб олиш қийин, бошқа мамлакатларда янада қиммат бўлиши табиий.

Лекин айнан шу моделга жуда қизиқаётган бўлсангиз, уни биринчилар қаторида қўлга киритиш учун AliExpress онлайн платформасидан харид қилиш имкони мавжуд. Биз ушбу интернет-бозорда Redmi Note 7 моделининг турли хотирага эга вариантлари нархларини ўрганиб чиқиб, сизларга тақдим этмоқдамиз. Қуйидаги рўйхатда унинг учта конфигурацияга эга вариантларининг нархлари ва ҳар бирининг ёнида «Сотиб олиш» тугмачасида унинг харид саҳифасига ўтиш ҳаволаси берилган:

  1. Xiaomi Redmi Note 7 (3/32 ГБ, қора ва кўк) – 186 доллар – Сотиб олиш;
  2. Xiaomi Redmi Note 7 (4/64 ГБ, қора, кўк ва пушти) – 215 доллар – Сотиб олиш;
  3. Xiaomi Redmi Note 7 (6/64 ГБ, қора, кўк ва пушти) – 260 доллар – Сотиб олиш.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, нархи 100 АҚШ долларидан ошиқ бўлган товарларни халқаро интернет-дўконлардан харид қилганда, унинг нархидан ташқари, яна божхона тўлови ҳам олинади.

ЎҚИНГ: AliExpress’да буюртма қандай расмийлаштирилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!