Йўқ, Apple Twitter'ни ўз дўконидан олиб ташламоқчи эмас

Йўқ, Apple Twitter'ни ўз дўконидан олиб ташламоқчи эмас

Душанба куни Илон Маск Apple ўзининг App Store иловалар дўконидан Twitter'ни олиб ташламоқчи эканлигини айтган эди. Шундан сўнг купертинолик компания раҳбари миллиардер билан учрашган кўринади, Маск "тушунмовчилик" ҳал бўлганини айтди.

Маълум бўлишича, миллиардер Apple раҳбари Тим Кук билан учрашган. Илон Маск ўз Twitter саҳифасига жойлаган видеога кўра, Тим уни компания шаҳарчасида сайр қилдирган: "Apple'нинг гўзал бош қароргоҳига олиб борганингиз учун раҳмат Тим Кук" дейди миллиардер.

Шунингдек, Маскнинг қўшимча қилишича, икки техногигант компаниялар раҳбарлари яхши суҳбат қуришган ва улар Twitter'нинг App Store'дан олиб ташланиши ҳақидаги тушунмовчиликни ҳал қилишган. Тимнинг миллиардерга айтишича, Apple ҳеч қачон бундай қилишни ўйламаган.

ЎҚИНГ: Павел Дуров блокчейн, Fragment ва мессенжер учун навбатдаги қадамлар ҳақида

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!