Йўқолган ёки ўғирланган Xiaomi смартфонларини топиш имконлари кўпаймоқда (+видео)

  •   DiMaX
  •  555
  •  23.06.2021 17:30

Йўқолган ёки ўғирланган Xiaomi смартфонларини топиш имконлари кўпаймоқда (+видео)

MIUI 12.5 график қобиқ талқинининг сўнгги бета-версиясида хавфсизлик бўйича янги функция пайдо бўлди. Фойдаланувчи ўз смартфонини йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйса, ушбу функция ёрдамида топиши осонроқ кечади.

ЎҚИНГ: Пулларингизни ўғирлаётган бу саккизта Android-иловани тезда ўчириб ташланг!

Янги опциянинг моҳияти шундан иборатки, фойдаланувчи смартфонни график калит орқали ўчириш функциясини блоклаб қўйиши мумкин. Шундай қилиб қўйилса, уни ўғирлаган ёки топиб олган киши график калитни чизиш орқали қурилмани ўчира олмайди. График калитни бешта уринишда бузиш мумкинлигини ҳисобга олсак, бу яхши ечимдир.

Шу тариқа, токи аккумуляторининг қуввати тугаб, смартфон ўзи ўчиб қолмагунича Xiaomi Cloud сервиси орқали уни излаб топиш имкони сақланиб қолади.

Хавфсизлик созламаларидаги янги функция GIF-тасвирга айлантирилган қуйидаги қисқа видеода кўрсатилган:

Ушбу опция Хитой ҳудудидаги смартфонларга тақдим этилган MIUI 12.5 график қобиғининг 21.6.21 рақамли тест жамланмасида аллақачон ишламоқда. Уни смартфоннинг хавфсизлик созламалари менюси орқали фаоллаштириш мумкин.

MIUI 13 талқини билан мазкур опция барча Xiaomi смартфонларига тарқатилиши кутилмоқда. Унинг қачон чиқиши маълум бўлган, компания аллақачон иловаларни ушбу график қобиқ талқинига мослаштира бошлаган. Қадоқданоқ MIUI 13 прошивкаси билан чиқувчи илк смартфон – Xiaomi Mi Mix 4 сертификатланган ва хусусиятлари ошкор бўлган.

Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: MIUI 13 прошивкасини олувчи 80 хилдаги Xiaomi, Redmi, Poco ва Black Shark смартфонлари рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.