Ёш фирибгар бўш қутилар ёрдамида Apple’ни миллион долларга туширди!

  •   DiMaX
  •  945
  •  15.05.2019 13:35

Ёш фирибгар бўш қутилар ёрдамида Apple’ни миллион долларга туширди!

Йирик технологик компаниялар ҳам фирибгарлик қурбони бўлиб қолаётгани ҳақидаги хабарларга дуч келиб турамиз. Қизиғи – ушбу жиноятларни амалга ошираётганларнинг аксарияти ёшлар бўлиб, фирибгарликнинг антиқа схемаларини ўйлаб топишади.

ЎҚИНГ: Хитойлик икки талаба қалбаки iPhone’лар билан Apple’ни салкам миллион долларга туширди!

АҚШда айнан купертинолик гигантга нисбатан қилинган яна бир фирибгарлик фош этилди. Мичиган штатида яшовчи 25 яшар Ван-Сейла Морк (Van-Seyla Mork) бўш қутилар ёрдамида Apple’дан пул ундириш йўлини топган.

Морк компаниянинг онлайн-дўконидан турли товарларни харид қилган кишиларнинг маълумотлар базасига кириш йўлини топган. Кейин эса қўллаб-қувватлаш хизматига бир неча бор мурожаат этган. Бунда у ҳар гал ўзини харидорлардан бирининг номи билан таништириб, буюртма қилинган товар ўрнига бўш қути келганини айтган. Исбот сифатида у ичи очилган бўш қадоқ суратларини тақдим этган. Apple ишончни йўқотмаслик учун унга ўша товар пулини қайтариб берган, Морк эса бу маблағларни ҳар гал турли банк ҳисобларига туширган.

Ниҳоят, мазкур фирибгарлик схемаси фош этилган ва Ван-Сейла Морк компанияга жами бир миллион доллар атрофида зиён етказгани аниқланган. Энди унга 250 минг долларлик жарима ҳамда 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланадиган бўлиб турибди. Ҳозирча айбини бўйнига олгани сабабли уни гаров эвазига озодликка чиқаришган, якуний ҳукм эса 21 октябрда ўқилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Самарқандда 60 яшар кибер жиноятчига ҳукм ўқилди (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!