Ёш ихтирочиларга университетга кириш учун имтиёзлар берилди

  •   DiMaX
  •  563
  •  19.01.2019 09:27

Ёш ихтирочиларга университетга кириш учун имтиёзлар берилди

Жорий йилнинг 17 январь куни Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳамда Тошкент Политехника музейи ҳамкорлигида танлов ташкил қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Тошкентда болаларга дастурлаш ва робототехникани ўргатувчи RoboCraft курслари очилмоқда

Танловдан мақсад – ёшлар ўртасида инновацион технологияларга бўлган қизиқишларини қўллаб қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятини янада ривожлантиришдир, дейилади хабарда.

Ушбу танловда 70 дан ортиқ иштирокчи 100 дан ортиқ лойиҳалари билан қатнашишди. Тақдим этилган лойиҳа ва инновацион ишланмалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Ғолиб бўлган лойиҳа муаллифлари «Uzeltexsanoat» акциядорлик компанияси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети ғолиб ёшларга кириш имтиҳонлари учун имтиёзлар берувчи сертификат тақдим этди.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: АКТ йўналишидаги янги университет!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!