Ёш миллионер киберкостюм яратди

  •   Saroy
  •  979
  •  18.06.2018 12:03

Ёш миллионер киберкостюм яратди

Ҳали 19 ёшга кирмай туриб, бойлигини 3,3 миллион долларга етказиб олган  Эрик Финман 10 ёшли дўсти учун киберкостюм яратди.

Болалигида Эрик Финман ота-онаси билан шундай келишув тузади: агар у 18 ёшгача миллионер бўла олса, коллежга бормай ўзи истаган иш билан шуғулланади. Ота-онаси ушбу баҳсни ўз фойдаларига ҳал этолмади.  2011 йилда Эрик бувиси берган пулга биткоинлар сотиб олди. У вақтлар биткоинлар атиги 12 доллар турарди. Ҳозирга келиб эса, 19 ёшли йигитчанинг бойлиги нақ 3,3 миллион долларга баҳоланмоқда.  Ўзи эса ҳозир робот техникалари яратиш билан машғул. Финман ҳозирда бир қатор лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Улардан бири  NASA’нинг таълим лойиҳаси учун нанойўлдошлар яратишни назарда тутади.

ЎҚИНГ: Тошкентда робототехника бўйича мусобақа ўтказилади

Ўргимчак одамнинг асосий душмани бўлган Доктора Октопус учун костюм яратар экан,  Эрик Финман 10 ёшли дўсти  Аристу Миханни хурсанд қилишни дилига тугуб қўйганди.  Аристу ДСТ (мускул тўқималари дисплазияси) касаллиги билан хасталанган, у Марвел комедаяларининг ишқибози. «Аристунинг айтишича, ушбу киберкостюм унга касаллик билан курашда кўмак берар экан», — дейди Финман.

«Ҳақиқий протез бир неча ўн миллион доллар туради, шу боис мен 3D-босмада тажриба қилиб кўрдим.  3D-принтерда бир нечта ишларни босмадан чиқарганман, лекин бундай мураккаб лойиҳа устуда аввал ҳеч қачон ишламагандим», дейди у.

ЎҚИНГ: Элон Маск: «Жангчи-роботларни тақиқлайлик!»

Финман муҳандислар жамоаси билан биргаликда мустақил равишда  3D-принтерни йиғишди, кейин эса унда барча керакли элементларни басмадан чиқарди. Қўллар учун саккизта сервоўтказгичлар ва клешен учун тўртта мотор Arduino Mega 2560 платасида бошқарилади. Қўлларни икки жуфт пульт орқали алоҳида алоҳида бошқариш ҳам мумкин. Костюмнинг оғирлиги  5,5 кг.

Ҳозирча костюм фақат концепт даражасида турибди, шу билан бирга у яқинда бўлибўтиши кутилаётган  Comiс-Соn кўргазмаси учун экспонат ҳам бўлади. Лекин Финманнинг режалари улкан. У қурилмани тижорат мақсадларда ишлатиш даражасигача етказмоқчи. Ёш миллионер барча ишлар ниҳоясига етказилгандан сўнг киберкостюм бўйича  чизмаларни, яъни ҳужжатларни  оммога ошкор этишга ваъда берди.

ЎҚИНГ: Иш ўринларини телероботлар эгаллаб олади(ми?)