Ёш йигит смартфонни қувватлаётиб кроватда ҳалок бўлди

  •   DiMaX
  •  2150
  •  01.06.2019 13:24

Ёш йигит смартфонни қувватлаётиб кроватда ҳалок бўлди

Таиланднинг Накхонратчасима провинциясида 22 яшар йигит ётган жойида ток уришидан ҳалок бўлди. Полиция унинг ёнида қувватлашга улаб қўйилган смартфон мавжудлигини аниқлаб, ўлим шундан келиб чиққан, деган хулосага келган.

ЎҚИНГ: Смартфон ва ноутбукни нотўғри қувватлаяпсиз, буни биласизми?

Хабарга кўра, у бир қариндошини кутиб ётган бўлган. Бу орада смартфонни қувватлаш адаптерига улаган ва шунда ток уриб, ҳалок бўлган.

Полиция ўз ҳисоботида йигитнинг ўлимига сабаб бўлган смартфон моделини маълум қилмаган. Шунингдек, унинг қандай қувватлаш ускунасидан фойдалангани ҳам айтилмаган. Эҳтимол, бунда оригинал бўлмаган қурилмадан фойдаланган бўлиши мумкин.

Бу – ётган ҳолда смартфонни қувватлашга қўйганча ҳалок бўлиши бўйича Таиландда кейинги ярим йилда содир бўлган иккинчи бахтсиз ҳодисадир. Аввалроқ ҳам бир таиландлик смартфонини қувватлашга улаганича, ундан мусиқа тинглаб ётганида ток уришидан ҳалок бўлган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi тунда портлаган смартфон ўрнига янгисини бериб, ҳодиса сабабини расман изоҳлади