Yota 3+: янги YotaPhone иккита экрани билан

  •   Saroy
  •  1613
  •  29.08.2018 12:45

Yota 3+:  янги YotaPhone иккита экрани билан

Yota Technologies компанияси Yota 3 смартфонининг халқаро версиясини анонс қилди, у шунингдек  YotaPhone 3, деб ҳам айтилади. Дастлаб янги қурилма фақат Гонконгда сотувга чиқарилади.

Тавсифига кўра, Yota 3+ хитойча версия билан амалда бир хил: унда ҳам  5.5 дюймли рангли AMOLED дисплейи ва 5.2-дюймли экран, орқасида  электронли буёқ билан. Прцессори Snapdragon 625, унинг тезкор хотираси 4 ГБ ва ички хотираси  64/128 ГБ. Асосий камераси 12-мегапикселли ва олд камераси 13 мегапикселли модуль. Фақат аккумулятор сиғими  3200 мАч’дан 3300 мАч’гача ортган.

ЎҚИНГ:2019 йилда Meizu 17 чиқмайди, ўрнига...

Қурилманинг энг муҳим жиҳати, унинг дастурий таъминотида, дейишимиз мумкин. Биринчидан, Yota 3+  Google хизматидаги ОС Android 8.1 Oreo билан бошқарилади. Бундан ташқари, компания иккинчи дисплей билан ишлаш учун янги ПО YETI4 версиядан фойдаланади. App2Back функцияси унда исталган иловани жорий этиш имконини беради, YotaSelfie эса, асосий камерада сифатли селфи олади. YotaSnap туфайли фойдаланувчи учун тасвир ёки муҳим маълумотлар ҳатто батарея ўтириб қолса ҳам йўқолмайди. Смартфон экранидаги ёзувларни қуёшли кунда ҳам  бемалол ўқий оласиз, чунки E Ink панел ярқирамайди ҳам, милтилламайди ҳам.

ЎҚИНГ:HTC смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!