YotaPhone 3 тақдимоти: бренд россияликлар учун нега қадрли?

YotaPhone 3 тақдимоти: бренд россияликлар учун нега қадрли?

Хабарингиз бўлса, Россиянинг «Yota Devices» ҳамда Хитойнинг China Baoli Technologies компаниялари ҳамкорликда 2013 йилдан бошлаб 2 та мустақил экранга эга YotaPhone смартфонларини ишлаб чиқармоқда.

16 июнда 3-авлод YotaPhone смартфони тақдим қилинди. Диагонали 5,7 дюймли экранга эга YotaPhone 3 гаджетининг орқа панелига ҳам 5,5 дюймли E-Ink матрицасида ишлайдиган оқ-қора рангли экран мавжуд.

YotaPhone 3 смартфони 4 ядроли, частота тезлиги 2,2 ГГц бўлган Snapdragon 820 чипида ишлайди. Унга 3 ёки 4 ГБ тезкор ҳамда 64 ёки 128 гигабайтли доимий хотира ўрнатилган. Қурилма батареясининг электр сиғими 3500 мА соат. Шунингдек, олд камера 5 мегапикселли, бош камера 13 мегапикселли.

YotaPhone 3 2017 йилнинг кузидан талқинидан келиб чиқиб, $350 ва $450 доллардан сотувга чиқади.

Монохром экранни ҳисобга олмаганда, смартфон бирор жиҳати билан ўзига хос эмас. Аммо, россияликлар учун миллий смартфон бренди сифатида жуда қадрли. Маълум қилинишича, 2016 йилда тақдим қилинган YotaPhone 2 гаджети 30 минг дона сотилган ва компания раҳбарлари бундан хурсанд. Уларнинг сўзларига кўра, қайрилма дисплейли илк Samsung Galaxy Round смартфони бир вақтлар бор-йўғи 10 минг дона сотилган. Ва, бугун Samsung смартфон бозрида пешқадам. Демак, ривожланишга умид қилса бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!