YotaPhone хитойликларга 3 млрд рублга сотиб юборилди

  •   Saroy
  •  1010
  •  24.07.2018 17:44

YotaPhone хитойликларга 3 млрд рублга сотиб юборилди

Ростех YotaDevices’даги ўзининг улушини сотиш бўйича Хитой инвестиция гуруҳи  Trinity World Management (TWM) билан бир битимга келди. Ростех ўзининг 25,1 фоизлик акциялар пакетини 3 миллиард рублдан кўпроққа сотган. Шунга қарамай,  Ростех мазкур технологиянинг асосий элементларини ва улардан Давлаткорпорацияси учун стратегик муҳим йўналишларда фойдаланиш имкониятини ўзида сақлаб қолди.  

ЎҚИНГ:YotaPhone 3 тақдимоти: бренд россияликлар учун нега қадрли?

2016 йилда YotaDevices’нинг 40 фоиз акцияси Хитойнинг China Baoli компанияси томонидан сотиб олинган эди. Ушбу компания Ростех  билан биргаликда икки экранли учинчи авлод смартфонини бозорга чиқарганди. Хабарда айтилишича, қурилмага бўлган талаб аввалги версиясининг савдо ҳажмидан ҳам ошиб кетганди. Ўшанда дастлабки буюртма ҳажми биргина Хитойнинг ўзида биринчи ойдаёқ юз минг нусхадан ошган.

Битим натижасида Хитой консорциуми акцияларнинг назорат пакетини қўлга киритди — унинг YotaDevices’даги улуши  50 фоиздан ошади. Ростехнинг  YotaDevices’даги эндиги иштироки портфель инвестиция характерига эга бўлади. «Келишувдан тушган маблағни Ростех Россия бизнеси ва давлат сектори учун юқори технологияли фуқаролик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтиради», — деб хабар тарқатди Ростех матбуот хизмати.

ЎҚИНГ:YotaPhone 3 тез кунда, кутилганидан арзон баҳода сотувга чиқади

Yota Devices 2012 йили Россиянинг  YotaPhone смартфони намойиш қилингандан кейин халқаро миқёсда танилди. Унинг ўзига хос жиҳати икки экранга эгалиги бўлди. Ушбу икки экраннинг бири ҳатто қурилманинг қуввати бутунлай томом бўлгандан кейин ҳам ишлай олади.

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.