YouTube бир қатор фойдали функциялар билан янгиланди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1401
  •  08.11.2019 16:10

YouTube бир қатор фойдали функциялар билан янгиланди (+видео)

Google компанияси YouTube видеосервисининг компьютерлар ва планшетлар учун янгиланган интерфейсини тақдим этди. Унда фойдаланувчилар учун фойдали бир қатор ўзгаришлар мавжуд.

ЎҚИНГ: YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги

Дастурчилар YouTube интерфейсидаги роликлар белгиларини катталаштириб, тавсифларини ҳам кенгайтиришган. Натижада, унда қизиқарли контентни излаш янада осонлашган. Бундан ташқари, севимли муаллифларнинг контенти сезиларли бўлиб кўриниб туриши учун, бош саҳифага каналларнинг логотипларини қўшишган.

Компьютерлар учун томоша қилишнинг қулай навбати пайдо бўлган, унда энди ижро этилаётган роликни тўхтатиб қўймасдан туриб видео қўшса бўлади.

Браузерда бу саҳифани ёпганингизда навбат ҳам бекор қилинади, лекин видеони «Смотреть позже» плейлистига қўшиб қўйиш мумкин.

Видеолар ва каналлар тавсия этишни бошқариш функцияси энди нафақат мобил қурилмаларда, балки компьютерларда ҳам пайдо бўлди. Яна яқин орада веб-версияда бош саҳифани созлаш имкони ҳам тақдим этилиши кутилаётир. Унда видеолар фақат фойдаланувчининг ўзи танлаган мавзулар акс этади.

Янгиланган интерфейс босқичма-босқич янгиланмоқда ва яқин орада тўлақонли веб-версияга ҳамда Android ва iOS тизимли планшетларнинг фойдаланувчиларига етиб келади.

ЎҚИНГ: Энди YouTube'нинг қўшимча функцияси еттита Осиё давлатида ҳам мавжуд!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.