YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?

  •   DiMaX
  •  1642
  •  14.12.2018 12:01

YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?

Google корпорациясининг YouTube видеохостинги жаҳон бўйича энг оммалашган видеоплатформалардан биридир. Ҳар йили унга кўплаб роликлар юкланади, томошабинлар уларни баҳолашади ва фикр билдиришади...

ЎҚИНГ: YouTube’даги 2018 йилнинг энг кўп кўрилган видеолари рейтинги

Мазкур видеохостинг жамоаси жорий йил якунларига бағишлаб Rewind 2018 видеоролигини яратганлиги ҳақида ҳам ётгандик. Буни қарангки, айни шу видеолавҳа томошабинлардан энг кўп «дислайк» тўплаган ролик бўлди – бир ҳафтадаёқ салкам 10 миллион киши унга «ёқмади» белгисини қўйган!

Мана ўша видеолавҳа:

Айтиш керакки, «дислайк»лар бўйича бундан олдинги рекорд Жастин Бибернинг 2010 йили чиққан Baby клипига тегишли. У ҳозиргача – 2018 йилнинг декабригача 9,8 миллион кишига «ёқмаган».

ЎҚИНГ: Facebook ва YouTube муаммолари фақат бизда, дейсизми? Мана, қўшниларга қаранг...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!