YouTube’даги 2018 йилнинг энг кўп кўрилган видеолари рейтинги

  •   DiMaX
  •  2086
  •  07.12.2018 10:50

YouTube’даги 2018 йилнинг энг кўп кўрилган видеолари рейтинги

Google компанияси ўз анъанасига кўра, ҳар йил YouTube видеохостингида энг кўп томоша қилинган лавҳалар рўйхатини эълон қилди. Улар икки гуруҳ – оддий видеолавҳалар ва мусиқий роликларга ажратилган.

ЎҚИНГ: YouTube’нинг 2018 йилда энг кўп пул топган лидерлари

Биринчи гуруҳдаги етакчи видеонинг муаллифи – Кайли Женнер бўлиб, унинг 11 дақиқалик фильми «To Our Daughter» – «Қизимизга» деб номланган. Мазкур ролик унинг ҳомиладорлик даври ва қизи Стормининг туғилишига бағишланган.

Февралда YouTube’га жойланган ушбу видеолавҳа илк ҳафтада 55 миллион мартадан ошиқ томоша қилинган, бугунги кунгача эса уни 76 миллион мартадан ортиқ кўришган.

ЎҚИНГ: Кутилмаганда YouTube’да фильмлар бепул бўлди!

2018 йили YouTube’да энг оммалашган видеороликлар ўнталиги қуйидагилардан иборат бўлиб, улар биргаликда жами 673 миллион мартадан кўп томоша қилинган:

  1. To Our Daughter
  2. Real Life Trick Shots 2 | Dude Perfect
  3. we broke up
  4. Walmart yodeling kid
  5. Do You Hear "Yanny" or "Laurel"? (SOLVED with SCIENCE)
  6. Portugal v Spain - 2018 FIFA World Cup Russia™ - MATCH 3
  7. Build Swimming Pool Around Underground House
  8. Cobra Kai Ep 1 - «Ace Degenerate» - The Karate Kid Saga Continues
  9. Behan Bhai Ki School Life - Amit Bhadana
  10. NGƯỜI TRONG GIANG HỒ PHẦN 6 | LÂM CHẤN KHANG | FULL 4K | TRUYỀN NHÂN QUAN NHỊ CA | PHIM CA NHẠC 2018

ЎҚИНГ: Хушхабар: YouTube’да барча ҳаракатларни энди махфий амалга ошира оласиз!

Мазкур видеохостингдаги энг оммабоп мусиқий клиплар рўйхатига келсак, 2018 йили испан тилидаги Лотин Америкаси мусиқаси етакчи эканига гувоҳ бўламиз. Улар кучли ўнталикнинг нақ саккизта поғонасини эгаллашган:

  1. Te Bote Remix - Casper, Nio García, Darell, Nicky Jam, Bad Bunny, Ozuna | Video Oficial
  2. Nicky Jam x J. Balvin - X (EQUIS) | Video Oficial | Prod. Afro Bros & Jeon
  3. Maroon 5 - Girls Like You ft. Cardi B
  4. Daddy Yankee | Dura (Video Oficial)
  5. Ozuna x Romeo Santos - El Farsante (Remix) (Video Oficial)
  6. Becky G, Natti Natasha - Sin Pijama (Video Oficial)
  7. El Chombo - Dame Tu Cosita feat. Cutty Ranks (Official Video) [Ultra Music]
  8. Drake - God's Plan
  9. Reik - Me Niego ft. Ozuna, Wisin (Video Oficial)
  10. Vaina Loca - Ozuna x Manuel Turizo (Video Oficial)

Шунингдек, Google’нинг ушбу видеохостинги жамоаси 2018 йилнинг асосий трендлари ҳақидаги янги видеолар бериб борилувчи YouTube Rewind каналини ҳам ишга туширди:

Дарвоқе, Terabayt.uz сайтимизнинг YouTube-канали ҳам сизга манзур мавзулардаги видеолавҳаларни эълон қилиб келаётир – обуна бўлинг ва кузатиб боринг!

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда Facebook ва YouTube’нинг «тақдири» яна номаълум!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!