YouTube’дан 30 сониялик рекламалар олиб ташланади

  •   DiMaX
  •  1138
  •  22.02.2017 14:35

YouTube’дан 30 сониялик рекламалар олиб ташланади

YouTube сайти 2018 йилдан бошлаб видеолар аввалида пайдо бўладиган ва охирига қадар томоша қилмай туриб асосий видеога ўтиб бўлмайдиган 30 сониялик рекламалардан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Ҳилол нашри хабар берган.

YouTube сайтига 2006 йилдан бери эгалик қилувчи Google компанияси фойдаланувчилар ва реклама берувчилар учун фойдали услублар ишлаб чиқиш ниятида эканини билдирди.

Узун ва охирига қадар томоша қилиш шарт бўлган рекламалар фойдаланувчиларга кўп-да ёқавермайди. Эндиликда компания қисқароқ рекламалардан фойдаланишни кўзламоқда.

Yotube’нинг ушбу қарори ҳақида Agenda21 агентлиги раҳбари Уилл Смит шундай деди: «30 сониялик реклама – телевизорлар давридан қолган сарқит. Томоша қилмай ўтиш имконини берувчи рекламалар ҳамма учун яхши бўлади. Истамаганлар реклама томоша қилишга мажбур бўлмайди ва реклама берувчилар ҳам рекламалари томоша қилинмаса пул тўлашга мажбур бўлмайди».

Эслатиб ўтамиз, YouTube’дан бошқа кўплаб сайтлар ҳам видео ичида 30 сониялик рекламаларни намойиш этади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!