YouTube Go билан хайрлашиб олинг

YouTube Go билан хайрлашиб олинг

Google ўзининг YouTube платформаси паст даражали қурилма ва интернетга эга Android фойдаланувчилари учун 2016 йилда чиқарган YouTube Go иловасини шу йилнинг август ойидан бошлаб тугатаётганлигини маълум қилди. Эндиликда YouTube Go фойдаланувчилари ёки асосий иловани юклаб олишлари ёки платформага браузер орқали киришлари керак бўлади.

Маълум қилинишича, ҳозирда оддий YouTube иловаси ҳам сезиларли даражада яхшиланган ва кучсиз смартфонларда секин ишлайдиган интернет билан қийинчиликларсиз ишлайди. Шунингдек, чекланган интернет трафикка эга фойдаланувчилар учун уни камроқ ишлатиш имконини берувчи қоʻшимча хусусиятлар ҳам яратилаётганлиги ҳақида ҳам айтилган.

Оддий YouTube иловаси платформадаги ҳамма видеоларни ҳам муаллифлик ҳуқуқлари сабаб юклаб олиш имкон бермайди. Аммо, YouTube Goиловаси билан платформадаги исталган видеони офлайн кўриш учун юклаб олиш мумкин эди. Лекин шуни ҳам айтиш керакки, YouTube Go иловасида фойдаланувчилар видеоларга коммент қолдириш, платформага янги видеолар жойлаш ва қоронғу фон режимидан фойдалана олмас эдилар.

ЎҚИНГ: Instagram ҳам TikTokлашиб кетмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.