YouTube мобил иловасида тўқранг интерфейсни ёқамиз

  •   DiMaX
  •  739
  •  14.03.2018 11:22

YouTube мобил иловасида тўқранг интерфейсни ёқамиз

Google компанияси мобил қурилмаларга мўлжалланган YouTube иловасининг янгиланган талқинини тақдим этди. Унда фойдаланувчилар учун бир қатор қулайликлар мавжуд.

ЎҚИНГ: Қандай қилиб YouTube видеоларини кўчириб олиш мумкин?

YouTube мобил иловасига ушбу янгиланиш билан жорий этилган муҳим имкониятлардан бири – интерфейснинг тўқранг режими қўшилиши бўлди. Бу билан смартфон соҳибларига камида иккита қулайлик тақдим этилди. Аввало, мазкур режим тунги мобил томоша учун жуда асқотади – экран ёруғлиги паст бўлгани боис кўзни унча чарчатмайди. Қолаверса, тўқранг интерфейс OLED-экранли қурилмаларнинг аккумулятори қувватини тежашга ёрдам беради. Зеро, бундай турдаги экранларда қора рангли ҳудудларга жуда кам энергия сарф этилади.

Тўқранг интерфейсли режимни ёқиш учун янгиланган YouTube иловангизнинг юқори ўнг бурчагида жойлашган фойдаланувчи белгичасига босасиз, созламаларига ўтасиз ва тегишли опцияни фаоллаштирасиз.

Агарда ушбу опция кўринмаса, демак – ҳали илованинг апдейти сизга етиб келмаган экан; янгиланганидан кейин қайта уриниб кўрсангиз бўлади. Apple девайслари учун ушбу апдейт аллақачон App Store иловалар каталогига киритилган. Тез орада у Google Play маркетига ҳам жойланса керак.

ЎҚИНГ: 2017 йилги энг оммабоп видеолар: тайча рақс, лабини қимирлатмай гапирувчи қизча ва Трамп инаугурациясига пародия!

Айтиш керакки, YouTube сервисининг веб-версиясида тўқранг интерфейс режими 2017 йилнинг май ойиданоқ жорий этилган. Ундан фойдаланиш учун юқори ўнг бурчакдаги фойдаланувчи белгичасини босасиз, менюдаги «Тунги режим» («Ночной режим») банди устига босиб, кейин уни фаоллаштирасиз.

Дарвоқе, мана бу ҳавола орқали «Terabayt.Uz» сайтининг YouTube-каналига ҳам обуна бўлиб қўйиш эсингиздан чиқмасин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.