YouTube мобил иловасига иккита фойдали функция қўшиляпти

  •   DiMaX
  •  603
  •  02.06.2021 12:50

YouTube мобил иловасига иккита фойдали функция қўшиляпти

Дунёдаги энг оммабоп видеохостинг – YouTube сервиси дастурчилари унга янги имкониятларни қўшишда давом этишмоқда. Унинг мобил клиентида шу кунларда иккита функция синаб кўрилмоқда.

ЎҚИНГ: YouTube’га ҳеч кимга ёқмайдиган мажбурий функция 1 июндан қўшилади

Улардан биринчиси белгиланган видеолавҳани узлуксиз қайта-қайта янгратишни кўзда тутади. Бунинг учун ижро этиш созламалари менюсини очиш ва тегишли опцияни танлаш кифоя.

Видеонинг узлуксиз такрор-такрор ижро этилишини тўхтатиш учун созламада ушбу белгини ўчириб қўйиш ёки YouTube иловасини ёпиш кифоя.

ЎҚИНГ: Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)

Видеохостинг мобил клиентига қўшилаётган яна бир имконият эса мавжуд видеороликлардан давомийлиги 60 сониягача бўлган парча қирқиб олиш ва ҳосил бўлган клипни улашишни кўзда тутади. Мазкур функциянинг қайчи кўринишидаги тугмачаси ролик остидаги «дизлайк» белгисидан ўнг томонда жойлашган.

Ушбу иккала янги функция ҳозирда тест режимида айрим қурилмаларгагина тақдим этилган. YouTube мобил клиентининг барқарор талқинига уларнинг қачон тақдим этилиши ҳозирча айтилмаяпти, янгиланишларни кузатиб боринг.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)