YouTube’ни «портлатган» видео: тузни 4 дақиқада узатиб юбориш усулини кўрдингизми?

  •   DiMaX
  •  2712
  •  29.03.2019 11:50

YouTube’ни «портлатган» видео: тузни 4 дақиқада узатиб юбориш усулини кўрдингизми?

Энг оммабоп видеохостинг – YouTube’да нималар топилмайди, дейсиз! Joseph's Machine номли канал эса Голдберг машиналарини акс эттирувчи ўта антиқа лавҳалари билан машҳур.

ЎҚИНГ: YouTube’даги 2018 йилнинг энг кўп кўрилган видеолари рейтинги

Ошхона столининг бир чеккасидан наригисигача тузни қанча вақтда узатиб юбориш мумкин, сизнингча? Joseph's Machine канали бунинг энг мураккаб ва аҳмоқона, аммо ғоятда қизиқарли усулини кўрсатиб берган. Тузни узатиш жараёнида линейкалар, чойнак, фен, MacBook, теннис коптокчалари, пластик стаканлар, сабзи ва олмалар... ва ҳоказолар иштирок этган. Қисқаси, мана ўзингиз кўринг – кўз уза олмай қолишингизга ишонамиз!

Ўта аҳмоқона бўлиши билан бирга, бу жараён қизиқарли ҳам, нима дедингиз?

ЎҚИНГ: YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?

Бунақа нарсаларни «Голдберг машиналари» деб аташади – ихтирочи ва карикатурачи-рассом Руб Голдберг шарафига. У ўйлаб топган Люцифер Горгонзола исмли персонаж – оддий ишларни жуда-жуда қийин усуллар билан амалга оширувчи профессордир.

Joseph’s Machine номли YouTube-канал муаллифлари эса Руб Голдбергнинг муносиб шогирдларидир. Улар эълон қилган лавҳалар орасида юқоридаги каби ҳазилнамо роликлар кўп, аммо чиндан ҳам ҳаётда асқотиб қоладиганлари ҳам бор.

Каналнинг обуначилари 450 минг нафардан ошиқ бўлиб, юқоридаги – тузни узатиб юбориш видеоси шу кунларда YouTube’ни «портлатган» роликлардан биридир.

ЎҚИНГ: «Momo» яна кучая бошлади, лекин YouTube унга қарши курашнинг зўр йўлини топди!