YouTube’нинг Android-иловаси янгиланди: тунги режим ва бошқалар

  •   DiMaX
  •  1554
  •  07.09.2018 17:26

YouTube’нинг Android-иловаси янгиланди: тунги режим ва бошқалар

YouTube сервисининг веб-версиясида тўқранг интерфейс режими анча аввал жорий этилган. iOS тизимли қурилмалар учун ишлаб чиқилган иловага эса тунги режим жорий йилнинг баҳорида тақдим қилинган.

ЎҚИНГ: YouTube мобил иловасида тўқранг интерфейсни ёқамиз

Энди эса Google компанияси Android-девайслар учун YouTube иловасига ҳам тўқранг режимини қўшди. Тўғри, айрим ҳудудлардаги фойдаланувчилар учун бу янгиланиш июлда тақдим қилинган эди. Аммо бутун дунёдаги юзерлар учун куни кеча 13.35.51 талқинидаги YouTube чиқарилди.

Сиз ҳам мана бу ҳавола орқали Android-смартфонингизга YouTube иловасини юклаб (агарда аввалдан ишлатаётган бўлсангиз – янгилаб) олишингиз мумкин. Одатда шундан сўнг иловани очганингизда, сизга унда янги – тўқранг мавзу пайдо бўлганлиги ҳақида билдиришнома келади. Сўнг эса дастур созламаларидан бу режимни ёқишингиз мумкин бўлади.

Шунингдек, ушбу апдейт билан яна бир қатор янги имкониятлар ҳам тақдим этилган. Дарвоқе, мана бу ҳавола орқали «Terabayt.Uz» сайтининг YouTube-каналига ҳам обуна бўлиб қўйиш эсингиздан чиқмасин.

ЎҚИНГ: Хушхабар: YouTube’да барча ҳаракатларни энди махфий амалга ошира оласиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!