Youtube’нинг Ўзбекистондаги фаолияти тикланди

  •   DiMaX
  •  667
  •  04.10.2018 17:38

Youtube’нинг Ўзбекистондаги фаолияти тикланди

Бугун – 4 октябрь куни Ўзбекистонда YouTube портали ишламай қолгани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда сайт фаолияти тикланган, деб ёзади Turon24 нашри.

ЎҚИНГ: Apple’да кимнинг қасди бор – YouTube’нингми ёки Google’нинг?

Хабарга кўра, видеосервиснинг мобиль иловалари тўлиқ ишламоқда, компьютер орқали сайтга кирилганда эса қисман тўхталишлар бўлаётир.

«Downdetector» сайтининг маълумот беришича, YouTube носозлик туфайли асосан Ўзбекистонда ишламай қолган, шунингдек, Европа ва АҚШда ҳам носозлик кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook ижтимоий тармоғида ҳам шунга ўхшаш муаммолар бўлган эди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: YouTube’да барча ҳаракатларни энди махфий амалга ошира оласиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.