YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

  •   DiMaX
  •  2889
  •  18.04.2019 11:23

YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

Telegram мессенжерининг Android учун ишлаб чиқилган клиентида яқиндагина битта функция ёки хатолик аниқланган. Унинг ёрдамида YouTube видеоларининг мусиқасини фон режимида ишга тушириш мумкин экан!

ЎҚИНГ: YouTube’ни «портлатган» видео: тузни 4 дақиқада узатиб юбориш усулини кўрдингизми?

 Аслида эса, YouTube’даги ушбу имконият пулли ҳисобланади. Яъни, мазкур функция YouTube Premium ҳамда YouTube Music Premium обуначилари учунгина амал қилади. Telegram’даги яширин функция (ёки нуқсон) эса YouTube видеосидаги овозларни бепул тарзда, фон режимида ва умуман рекламасиз тарзда тинглашга ёрдам беради.

Бунинг учун қуйидагиларни бажарасиз:

  • YouTube’даги ўша видеолавҳага элтувчи ҳаволани Telegram орқали бировга (ёки «Избранное» орқали ўзингизга) жўнатинг.
  • Telegram’да ўша видеони ишга туширинг, лекин ҳаволанинг эмас, балки тасвирнинг устига босинг.
  • Видео остида иккита тугмача пайдо бўлади: ўнгдагиси шу лавҳа ҳаволасидан нусха олади, чапдагиси эса видеони очади. Чап тугмачани босинг.
  • Бўлди, энди экранни блоклаб, видеодаги овозни тинглаб кетаверишингиз мумкин. Шунингдек, смартфондаги бошқа иловаларни ишлатаверсангиз ҳам бўлади – YouTube’даги ролик овози эса фон режимида янграб тураверади.

Ушбу усулнинг яхши жиҳатлари: бир вақтнинг ўзида бошқа иловадан фойдаланиб, фон режимида видеолавҳа овозини тинглаш мумкин; бунда овозни реклама бўлиб қўймайди! Салбий томони эса – овозни бирданига тўхтатиб бўлмайди – бунинг учун смартфонни блокдан чиқариш ва Telegram’ни очиш, кейин эса видеони паузага қўйиш ёки ўчириш керак бўлади.

Хўш, синаб кўрасизми?

ЎҚИНГ: Telegram’даги хатолик сабабли ўчириб юборилган хабарни тиклаш йўли топилди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!