YouTube Shorts'лари энди видеолар бўлимида кўрсатилмайди

YouTube Shorts'лари энди видеолар бўлимида кўрсатилмайди

Ҳафта бошида катта дизайн ўзгаришларини чиқарганидан сўнг, YouTube эндиликда яна бир муҳим интерфейс янгиланишини тарқатмоқда.

Энди YouTube'нинг TikTok'никидек қисқа, вертикал видеоларини "Видеолар" бўлимида кўрмайсиз, улар энди ўзларининг алоҳида бўлимларига эга. Shorts билан биргаликда жонли эфирлар ҳам алоҳида хонага эга бўлмоқда. Маълум бўлишича, ўзгаришлар фойдаланувчилар фикрига кўра амалга оширилган:

"Сизнинг фикр-мулоҳазаларингиз асосланиб, биз барча канал саҳифаларида Shorts, жонли транслация ва узун форматли видеолар учун алоҳида ёрлиқларни чиқаришни бошлаяпмиз. Биз бу томошабинлар учун ижодкорнинг канал саҳифасини кашф қилишда ўзларини қизиқтирган контент турларини топишни осонлаштиришини эшитдик ва шунинг учун буни барчангизга етказишдан хурсандмиз!" дейилади YouTube қўллаб-қувватлаш саҳифасида.

Шундай қилиб:

  • Shorts бўлимида фақат қисқа, вертикал видеолар бўлади. YouTube'нинг Shorts лентасида ана шундай видеоларни томоша қилаётиб, видео эгасининг саҳифасига ўцангиз сизга тўғридан-тўғри ижодкорнинг Shorts видеолари бўлими очилади;
  • Live бўлимида сиз барча жонли эфир видеоларини: бўлиб ўтган, режаланган ва айни вақтида актив бўлган видеоларни кўришингиз мумкин бўлади;
  • Видеолар бўлими эса катта видео контент учун "уй" бўлиб қолади.

Янгиланишни тарқатиш бугундан бошланган бўлиб, тез орада сиз Видеолар бўлими ёнида Shorts ва жонли эфирлар бўлимини кўрасиз.

ЎҚИНГ: Дуров Telegram фойдаланувчи номлари ауксионини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!