YouTube Shorts тез орада TikTok каби махсус овоз бериш функциясига эга бўлади

YouTube Shorts тез орада TikTok каби махсус овоз бериш функциясига эга бўлади

YouTube шиддат билан ўсиб бораётган TikTok билан рақобатлашиш учун 2020 йилда YouTube Shorts'ни тақдим этган эди.

Иловадаги бир нечта асосий фильтрлар, таглавҳалар ва рангларни ўзгартириш каби таҳрирларга эга бўлган 60 сонияли видеолар энди ByteDance тармоғидан янги хусусиятни олади. Тез орада учинчи томон видео таҳрирлаш иловасидан фойдаланмасдан видеонинг овозини ўзгартириш мумкин бўлади. 

Илованинг бета-версияси кодида янги функциялар аниқланди. Тахминларга кўра, YouTube трекни ёзиб олиш ва юклашдан олдин уни осонгина жойлаштириш имконини берувчи махсус тугмани қўшмоқда. 

YouTube бу хусусият ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар бермади, шунинг учун уларнинг иловада қачон пайдо бўлиши ҳозирча номаълум. 

ЎҚИНГ: Windows операцион тизимида энди Play Store'дан ўйинлар юклаб олиш мумкин 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!