YouTube таниқли блогерни ирқчиликда гумон қилиб, каналини ёпиб қўйди

  •   DiMaX
  •  458
  •  22.02.2021 10:54

YouTube таниқли блогерни ирқчиликда гумон қилиб, каналини ёпиб қўйди

Оммабоп видеохостингYouTube сунъий интеллекти хорватиялик таниқли шахмат блогери Антонио Радичнинг каналини блоклаб қўйди. Унинг партиялар ҳақида мушоҳадаларини компьютер ирқий камситиш ва таҳдидлар ўрнида қабул қилган, деб ёзади Xabar.uz.

ЎҚИНГ: YouTube’дан илҳомланган 11 ёшли хакер ҳикояси

Радич ўз каналида турли шахмат партияларини муҳокама қилиб боради, Хикару Накамуранинг ўйини муҳокама қилинган видеони жойлаганидан сўнг канал блокка тушиб қолган, ёзмоқда Daily Mail.

Кейин маълум бўлишича, таҳлиллар YouTube шахмат каналларидаги сунъий интеллект 82 фоизини «зарарли» деб топган 680 000 та шарҳда ҳеч қандай ирқий камситиш ҳақида гап кетмаган, шунчаки «қоралар», «оқлар», «ҳужум», «хавф» сингари шахмат атамалари ишлатилган, холос.

YouTube техник хизмати блоклаш сабабини изоҳламади, бироқ орадан 24 соат ўтиб канал яна очилган.

Антонио Радич 2007 йилдан бери каналини юритиб келади, обуначилари сони 700 минг нафардан зиёд.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.