YouTube тез орада Shorts'ни ҳам монетизация қилишни бошлайди.

YouTube тез орада Shorts'ни ҳам монетизация қилишни бошлайди.

Google'нинг таниқли видео-стриминг платформаси, YouTube, ўзининг вертикал шаклдаги қисқа видеолар улашиладиган Shorts хизматини ҳам монетизация қилишга тайёрланмоқда. The New York Times берган хабарга кўра, компания кейинги йил бошидан бошлаб Shorts'ни YouTube Partner Programm'га қўшиши мумкин. Бунда реклама дастурига кириш учун 90 кун ичида 10 миллион кўришлар сонига эга бўлиш керак.

Маълум бўлишича, YouTube Shorts видеоларидан келадиган даромаднинг 55 фоизини ўзига олиб қолади. Қолган 45% эса контент яратувчиларига берилади. Таққослаш учун: YouTube оддий видеолардан келадиган даромаднинг 45 фоизини ўзига, қолган 55 фоизини контент яратувчиларига беради. Shorts видеолари учун камроқ пул тўлашининг сабаби эса уларда фойдаланиладиган мусиқаларнинг муаллифлик ҳуқуқлари билан боғлиқ: компания ортиқча пулни мусиқа ижодкорлари учун тўлайди, шунда Shorts яратувчилари ўз видеоларида исталган мусиқалардан муаллифлик ҳуқуқларидан қайғурмасдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Қолаверса, YouTube контент яратувчиларига ўз Shortsъларини монетизация қилишнинг янгича йўлини ҳам очмоқда. Бу пуллик канал обунаси ва "Super Thanks" донат қилиш хусусияти бўлади. 

YouTube'нинг Shorts хизмати ўтган йилнинг шу ойида, сентябрда ишга туширилган эди. Ҳозирда Shorts видеоларини ойига 1.5 миллиарддан ортиқ одамлар кунига 30 миллиарддан ортиқ марта кўришмоқда. Бугунги кунга қадар YouTube Shorts контент яратувчиларини фондлар орқали "монетизация" қилиб келаётган эди, лекин кейинги йилдан бу ўзгариши мумкин. 

ЎҚИНГ: Intel ўзининг "Celeron" ва "Pentium" бренд номларини ўзгартимоқда