YouTube видеоларни изоҳлашни ёпиб қўйди: кичкинтойлар хавф остида!

  •   DiMaX
  •  997
  •  01.03.2019 16:51

YouTube видеоларни изоҳлашни ёпиб қўйди: кичкинтойлар хавф остида!

Оммабоп YouTube видеосервиси жуда кўплаб каналларда ҳамда видеороликларда изоҳ ёзиш имконини ёпиб қўйди. Бу ҳақда YouTube жамоасининг расмий блогида хабар берилган.

ЎҚИНГ: YouTube педофиллар уясига айланди!

Изоҳ ёзиб бўлмайдиган қилиб қўйилганлари – болалар ҳақидаги ёки болалар акс эттирилган роликлар ва каналлардир. Гап шундаки, шу каби видеолавҳаларнинг изоҳларида педофилия аломатли изоҳлар кўпайиб кетган. YouTube сервисининг фильтрлаш алгоритмлари эса уларни саралай олмайди.

Изоҳ ёзиш имкони фақат бир нечта танланган каналлардагина сақланиб қолган. Уларнинг асосчиларига ҳам, болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, барча изоҳларни модерация қилиш тайинланган.

YouTube жамоаси ҳозирда алгоритмларни яхшилаш устида ишламоқда – келажакда улар болалар учун хатар туғдирувчи изоҳларни автоматик тарзда аниқлаб, ўчирадиган бўлади.

ЎҚИНГ: YouTube ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!