YouTube видеохостинги пулли бўлади

YouTube видеохостинги пулли бўлади

Google компаниясига қарашли YouTube видеохостинги 28 октябрдан бошлаб пулли обунани йўлга қўяди. Пул тўлаган фойдаланувчи видеоларни рекламасиз кўриш имконини қўлга киритади. Пулли хизмат Red деб номланади. Бир ойлик обуна бўлиш нархи $9,99 доллар. Ушбу хизмат фойдаланувчиси мобиль иловалар ёрдамида видеони смартфонига юклаб олиши мумкин. Қолаверса, айрим видео ва фильмларни имтиёзли кўра олади.

Компания бу хизмат, энг аввало, фойдаланувчилар манфаатига йўналтирилганлигини айтмоқда. Видео юкловчига YouTubeга пулли обуна бўлган фойдаланувчи тўлаган маблағдан улуш бериб борилади. Шу йўл билан муаллифлар рекламалардан эмас, балки томошабинлар ҳисобидан пул ишлашади.