YouTube юлдузи билан жангида Мэйвезер қанча пул ишлаб олди?

  •   DiMaX
  •  780
  •  09.06.2021 15:58

YouTube юлдузи билан жангида Мэйвезер қанча пул ишлаб олди?

Aмерикалик боксчи Флойд Мэйвезернинг YouTube-блогер Логан Пол билан жанг учун гонорари маълум бўлди. Бу ҳақда Mirror нашрига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Биринчи рақамли блогер «хайрия»дан воз кечиб, YouTube’да рекорд ўрнатди!

Манбага кўра, спортчи жанг учун 56,5 миллион доллар олган. Таъкидланишича, 10 миллион — кафолатланган гонорар, 16,5 миллион — пулли трансляциялардан тушадиган даромад ва 30 миллион — ҳомийлар тўлайдиган пул.

Мэйвезер билан YouTube юлдузи ўртасидаги жанг Майамининг Hard Rock Stadium аренасида 7 июнь куни бўлиб ўтди ва ғолиб аниқламади. Жанг кўргазмали характерда бўлиб, спортчилар статистикасига таъсир қилмади. Жангда рингдан ташқарида судьялар бўлмади, аммо бу нокаут билан якунланиши мумкин эди.

Мэйвезер сўнгги бор 2018 йил 31 декабрда Токиода кўргазмали жанг ўтказиб, Тенсин Насукавани биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратган эди. Aмерикалик — мағлуб этилмаган боксчи. 43 ёшли спортчи 50 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.

ЎҚИНГ: YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)