YouTube’да антирекорд: Тимур Юнусовнинг сўнгги клипи энг кўп «дислайк» олди!
Асли исми-шарифи Тимур Юнусов бўлган машҳур рэппер – Тимати ҳақида эшитмаган замондошимиз кам топилса керак. Унинг охирги – «Москва» номли клипи YouTube’нинг рус тилли сегментида «дислайк»лар бўйича рекорд ўрнатди.
ЎҚИНГ: YouTube’да бир ҳафтадаёқ энг кўп «дислайк» тўплаган рекордчи видеони кўрдингизми?
Ушбу ролик мазкур видеохостингга 7 сентябрда жойланган бўлиб, атиги икки кунда 2,8 миллион марта томоша қилинган. Бироқ фойдаланувчиларнинг аксарияти уни салбий баҳоламоқда: 63 мингтача «лайк» ва 849 мингтача «дислайк»!
Мана ўша клип:
Тимати каналида ўзи 2,6 миллион нафар обуначи бор. «Москва» клипи видеоси эса икки кундаёқ «Трендлар» бўлимида 6-ўринга кўтарилди, аммо асосан салбий муносабатлар билан...
ЎҚИНГ: Тарихда илк бор: iPhone’лар тақдимотини YouTube орқали мана шу ерда тўғридан-тўғри томоша қилинг!