YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)

  •   DiMaX
  •  2656
  •  29.03.2021 09:09

YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)

Биз аввалроқ TikTok платформасидаги энг сердаромад блогерлар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этгани ҳақида ёзган эдик. Навбатдаги хабаримиз эса асли озарбайжонлик бўлган эгизак – Рауф ва Фаиг Мирзаевлар ҳақида.

ЎҚИНГ: «Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер

Ижевскда туғилган ушбу озар фарзандлари болаликдан мусиқага ошно бўлиб, маҳаллий ижод уйидаги вокал студиясига қатнашишган. Кейинчалик таҳсилни эстрада студиясида давом эттириб, 2018 йили 17 та қўшиқдан иборат илк мусиқий альбомни чиқаришган.

Ҳозирги кунда Россияда анча шуҳрат қозонган ака-ука Мирзаевлар интернетдаги энг оммабоп видеохостинг – YouTube платформасида ҳам канал очишган. Асосан клиплар жойлаб борилаётган мазкур каналнинг 4,3 миллион нафардан ошиқ обуначиси мавжуд. Қуйида уларнинг энг оммабоп қўшиқларидан бири – «Болалик»нинг клипини томоша қиламиз:

Эгизак хонандаларнинг Instagram тармоғи орқали маълум қилишларича, уларнинг YouTube-каналида жами кўришлар сони 1 миллиарддан ошиб кетган. Рауф ҳамда Фаиг Мирзаевлар бунинг учун ўз мухлисларига миннатдорчилик билдиришган.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома эълон қилганмиз. Шунингдек, бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, OK, ВКонтакте) олиш усули ҳақидаги хабаримиз билан ҳам танишишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Ҳабиб Нурмагомедов Instagram’да ўта кескин чиқиш қилди