YouTube’да ўз каналингизни яратишингиз учун батафсил қўлланма

  •   DiMaX
  •  9192
  •  20.01.2020 14:20

YouTube’да ўз каналингизни яратишингиз учун батафсил қўлланма

Дунёдаги энг оммабоп видеохостинг бўлган YouTube’да видеоблогерлар кўп, улар сафига қўшилишни истовчилар ҳам кам эмас. Қуйидаги йўриқнома бу борада асқотиши табиий.

ЎҚИНГ: 2019 йилда энг кўп пул топган YouTube-блогерлар: кучли учликда иккита болакай!

Бунинг учун олдин YouTube сервисида Google аккаунтингиз билан рўйхатдан ўтишингиз (авторизация қилишингиз) лозим. Агарда ҳалиям аккаунтингиз йўқ бўлса, «Войти» тугмачасини босиб, кейин «Создать аккаунт»ни танлаб, уёғига тизим кўрсатмаларига риоя қилсангиз, тезда аккаунт очиб оласиз.

Google аккаунтингиз билан YouTube’га кирганингиздан кейингина канал очишга кириша оласиз. Мазкур хостингда икки хил видеоканал очсангиз бўлади: шахсий (ўз номингиз билан) ҳамда шахсий бўлмаган (исталган ном билан).

ЎҚИНГ: Gmail аккаунтни ўчириш ва қайта тиклашни биласизми?

Демак, юқоридаги икки хил канал очиш усулларини ва уларнинг ўзига хосликларини, кейин эса канални ишга тайёрлашни кўриб чиқамиз.

YouTube’да шахсий канал очиш

Агарда сиз ўз видеоблогингизни яратмоқчи бўлсангиз, айнан мана шу вариант тўғри келади. Унинг номи ҳамда белгиси ҳам худди ўзингизнинг Google профилингиздан автоматик тарзда олинади. Сиз битта аккаунтингиз доирасида фақат биттагина шахсий YouTube-канал оча оласиз.

Бунинг учун YouTube интерфейсининг юқори ўнг бурчагидаги ўз профилингиз белгиси устига сичқонча билан чертинг. Агарда пастга очилган менюда «Ваш канал» банди кўринса, демак – тизим аллақачон сиз учун уни очиб қўйибди экан:

Бунгача сиз YouTube’да бирор роликка изоҳ ёзган ёки плейлист яратган бўлсангиз шунақа – тизим сиз учун канални ҳам тайёрлаб қўяди. «Ваш канал»ни босиб, ўз каналингизни бошқаришни бошлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Хакерлар қамоқхона камераларига кириб, маҳбуслар ҳаётини YouTube’да кўрсатишди

Бордию профилингиз белгиси устига босганда пастга очилган менюда «Ваш канал» эмас, балки «Создать канал» банди кўринса – тизим сизга канал тайёрламаган экан:

Демак, айни мана шу жойни босиб, шахсий каналингизни ўзингиз яратасиз ва «С вашим именем» вариантини танлайсиз:

Буёғига тизим йўриқномаларига амал қилиб, шахсий влогингизни яратиб олаверасиз.

ЎҚИНГ: Юз миллион обуначиси бор влогер YouTube’ни нега тарк этяпти?

Бошқа номда YouTube-канал яратиш

Бундай каналлар ўз исмидан бошқа номда видеоблог яратишни истаган влогерларга, шунингдек, турли ташкилотларнинг ва брендларнинг каналларини очишда керак бўлади. Уларнинг шахсий видеоканаллардан фарқлари – шахсий бўлмаган каналнинг номини ва белгисини мустақил танлай оласиз; уни фақат ўз профилингиздан эмас, балки муаллифлар жамоаси томонидан ҳам бошқариш имкони бўлади.

Демак, шахсий бўлмаган канал очиш учун YouTube интерфейсидаги «Управление каналами» бўлимини очиб, «Создать канал» белгисини босасиз.

Кейин очилган саҳифада бўлажак канал номини киритасиз ва «Создать» тугмачасини босасиз. Видеоканал номини кейинчалик, исталган пайтда ўзгартириш имкони бўлади.

Агарда канални бир неча киши бўлиб бошқаришни режалаштирсангиз, у ҳолда канал профили устига чертасиз ва чап томондаги рўйхатдан «Настройки»ни топиб, устига босасиз.

Энди очилган ойнада «Добавить или удалить администраторов канала» ёзуви устига чертасиз:

Сўнг «Настройки доступа» бўлимига ўтасиз:

Мана шу ердаги «Пригласить пользователей» белгичаси устига чертиб, канални бирга бошқариши керак бўлган кишиларнинг роллари ва почта манзилларини кўрсатасиз:

Сиз шахсий бўлмаган YouTube‑канални бошқариш учун унинг эгаси (владелец), маъмури (администратор) ҳамда менежерини белгилай оласиз. Улардан ҳар бирининг роллари ҳақида эса мана бу ҳавола орқали Google маълумотномасидан (рус тилида) ўқиб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Энг машҳур блогерларнинг орқасида ким турибди?

Янги очилган YouTubeканални ишга тайёрлаш

  1. Агарда янги канални очиш жараёнида YouTube сиздан ўз аккаунтингизни телефон рақамингиз орқали тасдиқлашни сўрамаган бўлса, буни мана бу ҳавола орқали махсус саҳифада ўзингиз амалга оширинг. Акс ҳолда, каналингизда YouTube’нинг айрим функцияларидан фойдалана олмайсиз. Масалан, тўғридан-тўғри эфирлар қилиш, 15 дақиқаликдан ошувчи видеороликлар жойлаш имкони бўлмайди.
  2. Сервис фойдаланувчиларининг диққатини тортиши учун каналингизнинг қиёфасини созланг. Бунинг учун профил белгичаси устига чертиб, менюдаги YouTube‑каналингиз номи, кейин эса «Настроить вид канала» бандини босасиз. Ушбу бўлимда сиз каналингиз белгичаси (иконка), муқоваси (обложка), тавсифи (описание), шунингдек, ўз сайтингизга ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларингизга элтувчи ҳаволалар қўшишингиз мумкин бўлади.

Қани, видеоканал очишни ҳозироқ бошлаймизми? Бунинг учун сиз профессионал бўлишингиз ҳам шартмас, видеокамера ҳам керак бўлмайди, яна пул топиш ҳам мумкин...

ЎҚИНГ: YouTube’да атиги бир ойда 1,6 миллион обуначи тўплаган қиз барча видеоларини шу смартфонда оляпти!