YouTube’да янги функция – «клиплар» ишга тушяпти (видео)

  •   DiMaX
  •  675
  •  30.01.2021 17:01

YouTube’да янги функция – «клиплар» ишга тушяпти (видео)

Оммабоп видеохостинг – YouTube сервиси «клиплар» (Clips) функциясини синовдан ўтказяпти — унга кўра, одатий видеолар ва тўғридан-тўғри трансляциялардан исталган қисмини қирқиб олиб, бошқа фойдаланувчиларга улашиш мумкин, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: «Путиннинг махфий саройи»: бир кунда рекорд ўрнатган видеони томоша қилинг!

«Клиплар» тайм-кодлардан қулайроқ: унда видеонинг ўзингизга керакли қисмини ижтимоий тармоқлар орқали тарқата оласиз, сайтга жойлайсиз, электрон почтада жўнатишингиз ёки унга ҳавола яратишингиз мумкин. Битта клипнинг узунлиги 5–60 сонияни ташкил этади.

Янги функция ҳозир альфа-тестлаш босқичида, чекланган фойдаланувчилар учун очиқ, дейилади сервис вакиллари ахборотида. «Клиплар»ни ҳам ҳозирча YouTube видеохостингининг веб-талқинида яратиш мумкин, мобил иловаларда бу имконият кейинроқ пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Янги функцияни қуйидаги ролик мисолида синаб кўриш мумкин. Бунинг учун «Клип яратиш» («Создать клип») тугмаси босилади (дизлайк белгиси ёнида жойлашган), вақт чегаралари танланади, сарлаҳва қўйилади (140 белгигача), сўнгра «Клипни улашиш» («Поделиться клипом») тугмаси босилади.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома ҳам эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: «Туш буёққа, Despacito!» – YouTube тарихида энг кўп кўрилган видеолар рейтингида янги лидер