YouTube'да янгиланиш!

YouTube'да янгиланиш!

Android қурилмалари учун YouTube'нинг интерфейси ёқадими? Фойдаланувчиларнинг аксариятида ҳеч қандай шикоятлар йўқ, аммо камчилик бўлса-да, «Trends» бўлимини ёқтирмайдиганлар бор экан. Google норозиларни тинглаган ҳолда ушбу бўлимни олиб ташлашга қарор қилди.

Компания илова устида қайта ишлаб, «Trends» бўлимининг ўрнига «Explore» бўлимини яратди. Бу бўлимда сиз янгиликлар, мусиқа, фильмлар, шоулар, видео ўйинлар ва трендлар ёрлиқларини топишингиз мумкин. Google ушбу киритилган янгиликлар керакли контентни топишни осонлаштиради, деб ҳисоблайди.Бундан ташқари, Google коронавирус билан боғлиқ бўлган, одамлар орасида ваҳима тарқатувчи ёлғон хабарларга қарши курашга қўшилди. Шундай қилиб, YouTube видео-хостинги коронавирус ҳақидаги видеоларни монетизация қилиш бўйича чекловларни эълон қилди. Бу шуни англатадики, баъзи вирусли пневмония ҳақидаги видеолар муаллифлари энди улардан пул топа олмайди.

Аммо ушбу қоида видеоларни мустақил сертификатлаш дастурида иштирок этаётган ва ўз контентини объектив баҳолаётган муаллифларга, шунингдек, тасдиқланган маълумот манбаларига таъсир қилмайди. Бу билан Google омма ўртасида фақат ҳақиқий ва ишончли маълумотларнинг тарқалишини истамоқда.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!