YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги

  •   DiMaX
  •  1145
  •  08.10.2019 16:50

YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги

Оммабоп видеохостинг бўлган YouTube тармоғида роликларни изоҳлаш, уларга «лайк» ёки «дислайк» қўйиш имкониятлари ҳам бор. Мазкур сервис бу имкониятлари билан ижтимоий тармоқ вазифасини ҳам бажаради.

ЎҚИНГ: YouTube’да атиги бир ойда 1,6 миллион обуначи тўплаган қиз барча видеоларини шу смартфонда оляпти!

Бугун YouTube’даги кўпчиликка ёқмаган – энг кўп «дислайк»ланган видеолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

10-ЎРИН. Тимати ҳамда GUF ижросидаги «Москва» клипи

Бу лавҳа YouTube’га жойланганидан икки кун ўтибоқ унинг кўпчиликка ёқмаётгани ҳақида ёзгандик. Охир-оқибатда, кўрганларнинг нақ 94,26% қисми унга «ёқмади» белгисини босгач, нақ 1,48 миллионта «дизлайк» тўплаган клип Тимати каналидан ўчириб юборилди. Бироқ бошқа каналлар уни қайтадан эълон қилишмоқда, истасангиз қуйида томоша қилинг:

9-ЎРИН: Маша и Медведь. «Маша плюс каша» (17-серия)

Ўзбек тилига «Қизалоқ ва Маймоқ» дея ўгирилган ушбу мультсериалнинг 17-қисми жами 3,54 миллион кишига ёқмаган, «дислайк»ларнинг умумий кўришлар сонига нисбати эса 0,09 фоизга тенг.

Мазкур роликка YouTube’да ёзилган энг оммабоп изоҳ эса қуйидагича: «Мен ҳамиша, руслар ва айиқлар бирга яшайди, дея ўйлардим».

ЎҚИНГ: YouTube педофиллар уясига айланди!

8-ЎРИН: Rebecca Black. «Friday»

Ребекка ушбу қўшиғида ўзи жума кунини қандай ўтказгани ҳақида ёқимсиз овоз билан куйлаган. Натижада уни томоша қилганларнинг 2,57 фоизи, яъни 3,57 миллион киши «дислайк»лаган.

7-ЎРИН: Pinkfong! Kids’ Songs & Stories. «Baby Shark Dance»

Ушбу видеолавҳага «дислайк» босганлар сони 4 миллиондан ошиқ, аммо бу кўрсаткич умумий кўришларнинг атиги 0,1 фоизига тенг.

ЎҚИНГ: Алламжонов: Facebook ва Youtube'ни блоклаганлар қамоқда

6-ЎРИН: Official Call of Duty®. «Infinite Warfare Reveal Trailer»

Оммабоп ўйиннинг расмий YouTube-каналида эълон қилинган мазкур трейлер кўрганларнинг 8,8 фоизига, яъни 3,8 миллион кишига ёқмбди. Унга ёзилган қизиқарли изоҳлардан бири: «Бу ерга 2019 йилда нечта «дислайк» бўлиб қолганини кўриш учунгина кирганлар борми?»

5-ЎРИН: Luis Fonsi featuring Daddy Yankee. «Despacito»

Бир замонлар YouTube’даги энг оммабоп бўлган ушбу клипнинг Vevo канали аккаунтидаги расмий видеосини хакерлар ўчириб юборишган эди. Лекин қўшиқ ижрочиси – Luis Fonsi каналида ҳам уни 6 миллиард мартадан ошиқ томоша қилишган! Уларнинг 0,06 фоизияъни 4,2 миллион киши унга «дислайк» белгисини қўйган.

ЎҚИНГ: YouTube’даги энг оммабоп видеоларнинг 13 йиллик тарихини 4 дақиқалик битта видеода кўрамиз!

4-ЎРИН: PewDiePie. «Can this video get 1 million dislikes?»

Номидан ҳам тушуниб етган бўлсангиз керак – бу ерда блогернинг ўзи мазкур видеога «дислайк» босишимизни сўраган. Лавҳани кўрганларнинг 23,5 фоизи унинг илтимосини ерда қолдиришмаган – 4,3 миллионта «дислайк»!

3-ЎРИН: Жейк Пол feat. Team 10. «It’s everyday bro»

Бу роликни кўрганларнинг 1,74 фоизига у ёқмаган ва натижада лавҳа 4,4 миллионта «дислайк» тўплаган.

ЎҚИНГ: YouTube ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар!

2-ЎРИН: Жастин Бибер. «Baby»

Гарчи бу клипни кўрганларнинг атиги 0,46 фоизи унга салбий муносабат билдирган бўлса-да, шунинг ўзиям кам эмас – нақ 10 миллионта «дислайк»!

1-ЎРИН: YouTube Rewind 2018: Все контролируют перемотку

Буни қарангки, фойдаланувчиларга энг ёқмаган видеолавҳа айни шу видеохостингнинг ўз расмий каналида эълон қилинган ролик бўлиб чиқяпти! Биз у ҳақда ҳали эълон қилинганидан бир ҳафта ўтибоқ ёзган эдик.

Ҳозиргача мазкур лавҳани кўрганларнинг 8,8 фоизи, яъни 16 миллион нафар фойдаланувчи YouTube’нинг ўз видеосини «дислайк»лаган.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Ўзбекистонда экстремистик ва террористик профиль, канал ва саҳифалар рўйхати эълон қилинди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!